Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Франция Футбол Федерацияси қарорига кўра терма жамоа таркибидан чиқарилди, деб хабар бермоқда “Lenta.ru”.
“Бензема терма жамоа таркибида ўйнамаслиги керак деган қарорга келдим. Қароримни терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамга айтдим. У қароримни маъқуллади. Карим агар вазият ўзгармаса Европа-2016 чемпионатида иштирок этмайди. Аммо мен вазият ўз ҳолига қайтишига умид қиламан”, — деди Футболь Федерацияси бошлиғи Ноэль Ле Граэ.
Жорий йилнинг 5 ноябрида Бензема шантажга алоқадорликда айбланган эди.
Карим Бензема Франция терма жамоаси таркибида 2007 йилдан бери тўп суради. У фаолияти давомида 75 та матч ўтказиб, уларда 25 та гол урган.





