Sevimli

40 ёшдан сўнг фарзанд кўрган машҳурлар(ФОТО)

СУҒДИЁНА 14.12.2015, 15:52
40 ёшдан сўнг фарзанд кўрган машҳурлар(ФОТО)

40 ёшдан сўнг фарзанд кўришни баъзилар ёқласа, баъзилар қоралайди. Бу ёшда фарзандни дунёга келтирган машҳурларга разм солар эканмиз, она бўлиш учун вақт ҳеч қачон кеч бўлмаслигига амин бўламиз. Қуйидаги актрисаларнинг барчаси ёши улғайгандан сўнг ҳам она бўлишини ихтиёр этган.

Холли Берри

Актриса иккинчи фарзанди Масеони 47 ёшида дунёга келтирган. “Бу-ҳаётимдаги энг ёқимли сюрприз бўлган”,-деганди актриса.

Жанна Фриске

Марҳум россиялик хонанда Жанна Фриске 40 ёшга тўлар-тўлмас илк марта она бўлганди. Ҳомиладорлик пайтида унга “Бош мия саратони” деган қўрқинчли  ташхис қўйилади. У ташхис туфайли худодан тилаб олган фарзандидан воз кечмади ва  соғлом болани дунёга келтирди.

Жулия Робертс

40 ёшида актрисанинг учинчи фарзанди Генри туғилган.

Эмма Томпсон

"Менинг қаттиққўл энагам" фильми орқали ўзбек киномухлисларига яхши таниш бўлган Голливуд юлдузи 40 ёшида қиз фарзандли бўлган.

Мерил Стрип

Актриса тўртинчи фарзандини 41 ёшида дунёга келтирган.

Эвелина Бледанс

Россиялик  актриса 43 ёшида иккинчи бор она бўлган. Афсуски унинг ўғли Семён Даун синдроми билан туғилган. Актриса фарзанди билан шуғулланишдан, унинг ривожланишини назорат қилишдан чарчамайди.  Семён одатий боғчага боради ва ҳозирда кўплаб ютуқларга эришмоқда.

Сьюзан Сарандон

Сбюзан ўғиллари Жек Генри ва Майлз Гатрини 42 ва 45 ёшли пайти дунёга келтирган.

Ева Мендес

Голливуд актрисаси 40 ёшида биринчи марта она бўлган.

Ума Турман

Таниқли киноактриса учинчи фарзандини 42 ёшида дунёга келтирган. 

Мэрайя Кэри

Хонанда 41 ёшида эгизакларни дунёга келтирган.

Николь Кидман

 

 

Актриса қизлари Сандей Роузни 41 ёшида,Фэйт Маргаретни эса  43 ёшида дунёга келтирган.

Селин Дион

Селиннинг эгизаклари Эдди ва Нельсонн  42 ёшга тўлганида туғилган

Мадонна

Таниқли хонанда ўғли Роккони 42 ёшга тўлишига бир неча кун қолганда дунёга келтирган.

Моника Беллуччи

Италиялик актриса қизи Леонини 46 ёшида дунёга келтирган.

Жулианна Мур

Мазкур Голливуд актрисаси ҳам 41 ёшдан сўнг фарзанд кўрганлар сафида. Унинг қизи Лив туғилганида Жулианна 41 ёшга тўлган эди.

Сальма Хайек

Актрисанинг қизи Валентина Палома Пино туғилганида Сальманинг ёши 40 да эди. 

Айтганча, таниқли ўзбек актрисаси Хосият Хусанова ҳам 47 ёшида иккинчи фарзандини дунёга келтирди

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+22.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10875.37
USD -10.63
11079.83
EUR -54.37
181.48
RUB 1.02
1