Мадриднинг “Реал” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду CR7 бренди остидаги меҳмонхоналар тармоғини очади, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Футболчи мазкур лойиҳага 37 миллион евро маблағ ажратган. Илк меҳмонхоналар Португалия, Нью-Йорк ва Мадридда очилиши режалаштирилмоқда. Pestana меҳмонхоналарининг Португалиядаги тармоғи лойиҳани амалга оширишда таниқли футболчининг шериги бўлиши кутилмоқда.
“Мен жуда кўп сафарларда бўламан, шунинг учун ҳар доим ўз меҳмонхонамга эга бўлишни орзу қилардим. Лойиҳанинг илк намунасини ўзим туғилиб ўсган, ота-онам ва қариндошларим яшайдиган Мадейра шаҳрида барпо этилади. Инвестиция маблағлари мен ва Pestana компанияси томонидан киритилади”, — деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Роналду CR7 бренди остида кийим-кечак, оёқ кийимлари ва ички кийимлар ишлаб чиқаради.
Жорий йилнинг май ойида Роналду “Дунёнинг энг бадавлат футболчиси” деб тан олинган эди. Унинг йиллик даромади 73 миллион еврони ташкил этади.





