1

Жорий йилда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш эвазига халқдан 136 млрд сўмдан кўпроқ пул йиғиб олинган

ЖАМИЯТ 24.09.2020, 08:24
Жорий йилда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш эвазига халқдан 136 млрд сўмдан кўпроқ пул йиғиб олинган

Бир неча кундан бери кескин музокараларга сабаб бўлаётган Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IMEI-кодлар масаласида баёнот берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 847-сонли қарорининг 2-бандида "Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини рўйхатга олиш ва қўллаш, ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва такомиллаштириш бўйича ваколатли орган” деб белгиланган.

Шу асосда «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси — Тизим оператори Жисмоний шахслар томонидан учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига қўшимча текширув алгоритми киритилди. Яъни, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилганлиги талаб этилади.

Шунингдек, вазирлик айрим рақамларни ҳам эълон қилган:

Бугунги кунда тизим орқали 47,14 млн. дан зиёд IMEI кодлар рўйхатдан ўтказилган.

Жумладан:

2019 йил 1 апрелдан 2019 йил 1 ноябргача – 42,61 млн. IMEI кодлари автоматик тарзда;

2019 йил 1 ноябрдан 1 декабргача – 1,47 млн. IMEI кодлари бепул равишда операторга мурожаат этиш орқали;

2020 йилнинг 1 январидан 15 cентябргача – 3,06 млн. IMEI кодлар пуллик асосда: шундан 691,1 минг дона импорт қилувчилар (22,5 фоиз), 51,5 минг дона маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (1,7 фоиз), 2,323 млн. дона жисмоний шахслар (75,8 фоиз) тизимда рўйхатдан ўтказилди.

Демак, жорий йилда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш эвазига халқдан 136 млрд сўмдан кўпроқ пул йиғиб олинган. Камида деганимнинг сабаби рақамлар бундан ҳам катта бўлиши мумкин.

Лекин бу пуллар нима асосга кўра олиняпти? Шундоқ ҳам ноқонуний телефон савдосига барҳам берилаётгани эвазига давлат бюджетига катта миқдорда солиқ ва божхона тўловлари тушяптику. Нима учун яна халқни ўзидан тўлов олиниши керак? Яхши бузоқ иккита сигирни эмади, деганими бу? Ҳозирча вазирлик бунга бирор тайинли жавоб бергани йўқ, дея мулоҳаза қилмоқда Хушнудбек

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1