АсосийSUG'DIYONA

“Муҳаббат тафти” актёрларининг кадр орти ҳаёти

“MY5” телеканали орқали эфирга узатилаётган ва мухлисларнинг энг севимли сериалларидан бирига айланган “Муҳаббат тафти” сериали воқеалари қизғин давом этмоқда.

Ҳиндистоннинг машҳур сериали актёрларининг кадр орти ҳаётни ҳам мухлислар учун қизиқ бўлиши аниқ., шу сабаб газетамиз орқали сизларни сериал қаҳрамонлари, уларнинг ҳаёти ва кадр орти воқеалари билан сизларни таништириб боришда давом этамиз.

Аслида  мавзу бошқа эди...

Ҳинд оммавий ахборот воситаларида “Муҳаббат тафти” сериалида аввалига  қариндош-уруғлар ўртасидаги муносабатлар бош мавзу бўлиб танланган деб маълумот беришган эди. Аммо суратга олиш ишлари бошлангач, севги-муҳаббат биринчи планга чиққан. Ижодкорлар сериални аввалига “Didi Ki Sauten” дея номлашган, қизиғи бош қаҳрамонлар ролида ҳам Анвари ва Анджали эмас эди.

8 ойлик тайёргарлик

Умумий 398 қисмдан иборат бўлган сериалга тайёргарлик ишлари 8 ой давом этган бўлса-да, ҳатто ижодкорларнинг ўзи ҳам сеарилнинг воқеалар давомини билишмас эди. Сериалнинг сценарийси суратга олиш ишлари кетаётган жараёнда ёзиб борилган. Актёрларнинг иш тартиби ҳар куни 12 соатни ташкил қилган. Тасвирга олиш майдончасига тонги 9-00 да кириб келиб, кечки 21-00да у ерни тарк этишган.

Ишдаги дўстлик...

Актёрлар Барун Собти, Акшай Догра, Абхас Мехта ва Каран Годдвани квартетининг ҳаётдаги дўстлигига барча ҳамкасблари ҳавас қилади.

Каран Годдвани: — Биз дўстларимиз билан бир-биримизни сўзсиз тушунамиз. “Муҳаббат тафти” сеариалининг кастинг жараёнида танишган бўлсакда гўё  бир-биримизни бутун умр танигандекмиз. Бугун бизнинг дўстлигимиз жуда мустаҳкам. Ишда ҳам, ҳаётда ҳам бир-биримизсиз яшолмаймиз. Ҳар қандай масала ва муаммоларни биргаликда ҳал қилишга одатланганмиз. 

Акшай Догра: — Тасвирга  олиш ишлари давомида доим ҳазил-ҳузул қилишдан чарчамас эдик. Бунинг учун режиссёрдан доим танбеҳ эшитганмиз. “Муҳаббат тафти” сабаб пайдо бўлган дўстлигимиз бутун умрга эканлигига ишонамиз!

Бир пайтда иккита сериал!

Воқеалар ривожида актёр Барун Собти гавдалантирган бош қаҳрамон кутилмаганда йўқолиб қолади. Воқеаларнинг бундай кескин ўзгаришига сабаб Барун Собти “Муҳаббат тафти” сераили билан бир вақтнинг ўзида 45 қисмдан иборат яна бир сериалда суратга туша бошлаган. Сериал воқеаларидан йўқолиб қолганда актёр ана шу янги сериал ишлари билан банд бўлган. Бу камчиликни сценарий муаллифлари жуда ўринли қоплашган. Бундай кутилмаган воқеадан томошабиннинг “Муҳаббат тафьти”га қизиқиши яна ҳам ортган.

Сериал яратилишида бош-қош бўлганлар ҳам мухлисларни қизиқтириши табиий.

“Муҳаббат тафти”нинг режиссерлари: Лалит Мохан, Аршад Хан.

Продюсерлари эса Ниссар Парвез, Гул Хан бўлган. Тасвирчи: Ришикеш Гандининг сериаллар бўйича тажрибаси ҳам суратга олиш ишларида жуда қўл келган.

    Бошқа янгиликлар