Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасида ўйнаётган, собиқ “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес қиз фарзандли бўлди.
Доҳада дунёга келган чақалоққа Осиё деб исм қўйишди. Хави ўз Твиттерига чақалоқ билан тушган суратни жойлади, деб хабар беради Stadion.uz нашри.
Осиё Хави Эрнандес ва Нурия Куниллера жуфтлигининг биринчи фарзандидир.





