Бу бурж вакиллари йил бошиданоқ ўзлари анчадан буён орзу қилган янги ҳаётни бошлайдилар. Саратонлар ҳаддан ортиқ ҳиссиётларга берилиб, ўзида чексиз туйғуларни сезади. Бу шахсий муносабатингизга ҳам, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Туйғуларингиз ҳаётингизда рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ тарзда ўзгариб боради. Нима хоҳлаётганингизни аниқ билсангизгина, қийинчиликларни осон енгасиз. Агар бу бурж вакиллари ички хавотир ва ташвишларга берилишмаса, йилни яхши ўзказишади. Сиз молиявий аҳволингизни яхшилашингиз, соҳангизда йирик муваффақиятларни қўлга киритишингиз, шахсий ҳаётингиз ва яқинларингиз билан муносабатларни изга солишингиз мумкин. Эришаётган ютуқларингиз эса қалбингизни завқ-шавққа тўлдиради. Ич-ичингиздан кўп нарсаларга қодир эканингизни ҳис қиласиз. Бу ҳолт эса ўзингизга бўлган ишончни янада оширади.
Шахсий ҳаёт
Муҳаббат Саратонларни йўлда қарши олади. Айнан узоқ сафар сизга мутлақо унутилмас ҳиссётларни ва янгича ҳаётни туҳфа этиши мумкин. Севимли инсонингиз сиздан анча олисда, ҳатто бошқа давлатда яшаши ҳам мумкин. Аввал бошда ўзаро дўстона муносабатда бўласиз. Ҳаттоки, танишувингиз бизнес борасидаги ҳамкорликдан бошланиб, биргаликда узоқ муддатли иш сафарига жўнашингиз эҳтимоли ҳам бор. Ўтмишингизда сизга қадрли бўлган инсон яна ёнингизга келиши ёки ҳозирги ҳолатингизни аввалги муносабатларингизга ўхшатиб юборишингиз ҳам мумкин.
Йил ўрталарига келиб севги борасидаги муносабатларингиз изга туша бошлайди. Турмуш қурмаган Саратонлар анчадан буён кутилган севимли инсони билан учрашадилар. Сиз бу инсонни ҳаётингиз давомида қадрли кишингизга айланишини ва бутун умр ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлашини ҳис этасиз. Агар яқин инсонингизни шу кунга қадар топиб учратган бўлсангиз, муносабатларингизни яна бир қайта кўриб чиқиб, бир-бирингизга қадрли эканингизни англашга имкони туғилади. Бу йил сизга унутилмас онларни туҳфа этади. Оила даврасида ҳам қадрли ва ёдда қоларли дақиқалар кўп бўлади. Сиз ва турмуш ўртоғингиз яшаш жойингизни ўзгартиришни ва янги уй сотиб олишни истаб қолишингиз мумкин. Бу келажак ҳаётингизда албатта катта аҳамият касб этиши мумкин.
Йил ўрталарига келиб фарзандларингиз ўз ютуқлари билан кўнглингизни кўтаради. Турмуш ўртоғингиз кўпроқ эътибор қаратиб, дўстларингиз илиқ ва ишонч билан муносабатда бўлишади. Ота-онангиз билан эса бироз кескин вазият юзага келиши мумкин. Етарли даражада эътибор қаратмаётганлигингиз сабабли уларнинг кўнгли ранжийди. Бундай ҳолатга иқолмаслик учун эса ўз яқинларингизни унутмай, ҳаммага бирдек муносабатда бўлинг.
Юлдузларнинг маслаҳат беришларича, бу йил Саратонлар ички қониқиш ҳосил қилишлари учун ўз оилалари ёки севимли инсонлари билан бирга дам олишлари керак. Бирга ўтказилган ҳар бир дақиқа сизларни янада яқинлаштиради. Куз — оила қадр-қимматини англаб, ўзаро муносабатлар мустаҳкамланадиган давр. Саратонлар бу йилда бахт ва сокинлик денгизида сузишиб, ички хотиржамликка эришадилар. Турмуш ўртоғингизга нисбатан талабни ҳаддан зиёд ошириб юборманг. Балки ўзингиз ҳам шунга яраша эътибор ва меҳр беришга ҳаракат қилинг. Маймун йилида Саратонларнинг романтик самоларида бирорта ҳам булут пайдо бўлмайди.
Карьера ва молия
Саратонлар йил давомида янада фаровонликка эришиш учун янги йўллар қидириб, тинимсиз иш билан банд бўлишади. Улар ўз олдиларига аниқ мақсад, яъни молиявий ҳолатни янада яхшилаш учун барча имкониятлардан фойдаланишга қарор қилишган. Кескин иш жадвали ва дам олмасдан ишлаш қаттиқ чарчашга олиб келади. Бу эса ўз навбатида иш фаолиятига ҳам таъсир қилади. Рақобатчилар эса анча тезкорлик билан ҳаракат қилишиб, сиздан ҳам ўтиб кетишга уринадилар. Бир дақақага ҳам назоратни йўқотманг. Иш вақтига тартибли равишда амал қилинг. Шу билан бирга ҳордиқ чиқариш ва ўз қизиқишларингиз билан машғул бўлишга алоҳида вақт ажратинг.
Ўзгаришларни рад этиш ярамайди. Ҳар бир нарсага нисбатан эътиборли бўлиш зарур. Агар Саратонлар ишларига илҳом билан ёндошмасалар, ҳеч қандай ижобий натижа кутишнинг фойдаси йўқ. Пул масаласида эса Саратонлар ҳамёнларини ўзлари истагандек тўлдиришлари учун тиришқоқлик билан меҳнат қилишларига тўғри келади. Шу йўл билан молиявий жиҳатдан ўзингизни тиклаб олиб, анчадан буён режалаштириб юрган харидларингизни амалга оширишингиз мумкин. Сиз моддий бойлигингизни яна бир карра ҳисоблаб чиқиб, вазиятни диққат билан таҳлил қилгандан кейингина, ортиб қолган пулни даромадли ишга тикишингиз мумкин бўлади. Эҳтимол қимматли қоғозлар харид қилиб ёки банкка омонат қўйишингиз ҳам мумкин бўлади. Гарчи кам миқдорда бўлса-да, пулдан самарали фойдаланинг. Хоҳишингиздан келиб чиқиб, кўчмас мулк харид қилишингиз ёки ўзингизни шахсий ишингизни очишингиз мумкин.
Саломатлик
Келаётган йилда соғлиғингиз борасида айтарли ўзгаришлар рўй бермайди. Лекин бу бемалол, соғлиққа эътибор бермай юравериш мумкин дегани эмас. У доимий равишда эътибор талаб қилади. Кўпроқ руҳий ҳолатингизга аҳамият беринг, ёмон нарсалар ҳақида умуман ўйламанг. Сизда арзимс бош оғриғи ва бош айланиши ҳолати кузатилиши мумкин. Бундай вазиятда тез-тез дам олиш, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиш, фойдали жисмоний ҳаракатлар билан шуғилланиш зарур. Руҳий ҳолатингиз меъёрлашгандан кейингина барчасини ортда қолдирасиз.
Йил ўрталарига келиб ошқозон-ичак соҳасида сурункали хасталиклар хуружи кузатилиши мумкин. Овқатланиш тартибига қаттиқ риоя қилинг. Ўзингизни кўп ҳам уринтириб қўйманг. Даволанишда самарага эришиш учун тинчлик ва ҳордиқ катта аҳамиятга эга.
2016 йил охирларига келиб соғломлаштириш машғулотлари билан шуғулланиш зарур. Албатта тўғри кун тартибига риоя қилинг. Шифокор назорати остида кўпроқ витаминга бой, фойдали маҳсулотлар, ўтлардан дамламалар истеъмол қилинг.
Саратон-эркак
Бутун йил давомида эркак-Саратонлар бошқарувни ўз қўлларига олишга ҳаракат қиладилар. Лекин бу буржнинг барча вакиллари ҳам жавобгарлик талаб этиладиган лавозимларга тайёр эмас. 2016 йилнинг бошларида атрофдагилар билан муносабатда эҳтиёткор бўлинг. Апрелнинг ўрталарига келиб, хизмат пиллапояларидан кўтарилиш паллалари бошланади. Май ойига келиб эса турмуш ўртоғингиз билан муносабатларни ўз ўрнига қўйишга тўғри келади. Астрономлар бу масалага ечим топишда яқин кишиларингиздан маслаҳат сўрашни тавсия этишмоқда. Айрим бурж вакиллари узоқ мулоҳазалардан сўнг иш ва турар жойларини ўзгартиришига қарор қилишади.
Саратон-аёл
Маймун йили бу бурж вакилаларига жуда кўп ғамхўрлик кўрсатади, улар ҳам ўз навбатида бу муносабатнга муносиб жавоб қайтваришади. Аёл-Саратонлар ғаройиб ҳиссиётлар тўлқинини бошдан кечиради. Мақсадингизга эришиш йўлида тузилган режалар кучингизни анчагина тежайди ва асабий ҳолатдан чиқиб кетишингизга ёрдам беради. То ёз ўрталаридан октябрь ойининг бошларига қадар ўз ички сезгингиз асосида иш кўринг. Астрономлар хоҳ иш, хоҳ оилавий масалалар бўлсин ички сезгингизга қулоқ солишингизни маслаҳат беришмоқда.
Сирли ва сезгир, нозиктаъб
Атрофдагилар Саратонларга оғир табиатли, сирли ва мантиқсиз кишилар деб баҳо беришади. Ташқи кўринишдаги совуқликни эса нозик табиатлилиги беркитиб юборади. Улар жуда сезгир бурж вакиллари ҳисобланишади. Кучли ички сезги, танқидни оғир қабул қилиш, ошкораликни ёқтирмаслик айнан уларга хос ҳислатлар саналади. Саратонлар қулай шарт-шароитни, хавфсизлик ва ҳашамни хуш кўришади. Жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, таваккалдан анча узоқ юришади.
Ҳомий ва дўст қидириб
Йил Саратонлар учун қизиқарли ва серқирра бўлишни ваъда қилмоқда. Ишончсизлик билан бирга доим хотиржамлик ва иш ёнма-ён юради. Шунинг учун доимий ишингиз билан банд бўлиб юраверинг, ҳаммаси ўз изига тушиб бораверади. Шу билан бирга Саратонлар ўзларини ҳимояловчи ҳомий ёки дўст излашади ва ижобий натижага эришади.





