АсосийSUG'DIYONA

54 ёшли Екатерина Андреевадан абадий ёшликнинг 20 сири

Россиянинг “Первый” телеканали гўзал бошловчиси Екатерина Андреевага ҳеч ким тўғри ёш бермайди! Аслида эса унинг ёши 54 да!

"Ёшликни сақлаб қолиш у қадар қийин эмас, — дейди Екатерина. — Мен бажонидил барча сиримни очаман!"

Қоронғу ва салқин хонада ухланг

— Ётоқхона ҳарорати 18-20 даража бўлиши керак. Саломатлик учун салқинлик керак. Ҳатто қишда ҳам деразаларимни очиб қўяман. Хона қоронғу бўлсин, қоронғуликда мелатонин ишлаб чиқилади.

Вақтлироқ ётинг 8 соат ухланг

— Мен кеч соат 10 да ухлашга ётаман, сабаби соат 22 дан 24 гача ёшлик ва чиройга жавоб берадиган гормонлар ишлаб чиқилади!

Босқичма-босқич уйғонинг

— Эрталаб соат 8 дан кеч уйғонманг. Мен 6 да уйғонаманг!

Дарҳол ўриндан турманг, бошингиз ва қулоқларингизни енгил ҳаракатлар билан уқаланг.

Кўпроқ тоза ичимлик суви ичинг

— Ўриндан тургач қиладиган биринчи ишим бир стакан сув ичиш. У хона ҳароратида бўлиши керак. Бир кунда 1, 5 литр сув ичиш керак, овқатдан 1 соат олдин ва 1 соат кейин.

Чой ичинг

— Қаҳва ичмайман, чойни яхши кўраман! Айниқса — кўк чойни.

Бўтқа енг

— Эрталаб гимнастикадан сўнг сувда тайёрланган ёрмали бўтқа истеъмол қиламан.

Соғлом таомнома

— Соат 19 дан кейин овқат емайман. Ёғли, ширин, шўр, унли ва консервироваланган нарса емайман! Менинг таомномамда гўшт йўқ. Фақат сабзавот ва мевалар, шунингдек балиқ гўшти.

Сутли маҳсулотларни ҳафтада 1 марта ейман

Фақат экологик тоза ҳом маҳсулотлар

Ҳом ҳолда ҳам еса бўладиган маҳсулотлар истеъмол қилинг: мевалар, кўкатлар, сабзавотлар, ёнғоқлар.

Тўғри овқат тайёрланг

— Ҳеч қачон ёғни қиздирманг, у зарарли моддалар ишлаб чиқади! Баланд оловда пиширманг.

Туз — бор, шакар — йўқ!

— Туз организмга керак. Аммо кичик ҳажмларда. Шакарни ўрнини эса қуруқ мевалар, асал билан алмаштирганман.

Вазнингизни ўлчанг ва рўза тутинг

— Вазндан қутулишдан кўра уни сақлаш осонроқ. Мен доим вазнимни ўлчайман. Керак бўлган вақтда 10 кун ҳам фақат сув билан яшашим мумкин. Ёки кўк чой ва тузсиз гуручда! Чоршанба ва жума кунлари рўза тутаман.

Машқ қилинг

— Танани ёш сақлаш учун уни шуғуллантириш керак. Ҳафтада уч марта фитнесга, уч марта —йогага, икки марта —тай-чига бораманг— бу Хитойнинг соғломлаштириш машқи — ва яна икки марта —пилатесга ҳам бораманг. Плюс сув ҳавзаси.

Кўп ва тез юринг

— Шунда ортиқча вазн муаммосидан дарҳол қутуласиз. 30 дақиқадан кейин ёғ эрий бошлайди.

Терингизни парваришланг

— Ҳафтада 1-2 марта саунага бораман. Пилинг қилмайман! Ҳафтада бир марта француз фирмасининг маҳсулотларидан ниқоб қиламан.

Қуёшда тобланманг

— Ультрабинафша нурлари терини қаритади!

Чекманг, ичманг

— Икки йилдан бери чекмайман. Кичик ҳажмларда қуруқ вино айрим пайтда саломатликка фойдали.

Косметикадан кам фойдаланинг

— Агар терингиз чиройли бўлса у ҳолда пардознинг умуман кераги йўқ. Пардоз юзни қаритади.

Яқинларингизни тарбияланг

— Агар яқинларингиз орасида ҳамфикрлар бўлмаса соғлом турмуш тарзига амал қилиш қийин. Менинг оилам мен каби шу қоидаларга амал қилади.

Ишланг – пенсияга шошилманг

— Пенсияга қанча кеч чиқсангиз, шунча ёш қоласиз. Иш ёшликни узайтиради!

Жаҳл ва ҳасад қилманг

— Руҳий ҳолатингизни кузатинг. Бировларнинг ҳаётига ҳасад қилишдан, арзимаган нарсадан жаҳл қилишдан тўхтасангиз, дарҳол ўзгаришларни сезасиз: ажинлар ҳам йўқолади, кўзларингиз порлайди, қоматингиз ёшаради!

Менинг ҳаётий шиорим:

«Оллоҳим ўзгартиришни уддасидан чиқолмаган нарсаларни қабул қилишимга менга руҳий ҳотиржамлик, бир нарсани бошқаси билан аралаштириб юбормаслигим учун менга ақл бергин.

Екатерина Андреева — россиялик журналист, актриса, «Время» ахборот дастури бошловчиси

Манба: uduba.com

    Бошқа янгиликлар