1

Apple ходимлари даромадлари бўйича компания раҳбари Тим Кукни ортда қолдирди

HI-TECH 07.01.2016, 12:01
Apple  ходимлари даромадлари бўйича компания раҳбари Тим Кукни ортда қолдирди

Apple компанияси раҳбари Тим Кукнинг даромади 2015 молиявий йилда 11,5 фоизга ўсиб, 10,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Унинг ойлик маоши 14,4 фоизга ошиб, 2 миллион долларга етди. Даромаднинг қолган қисмини топ-менеджерлар учун бонуслар ва бошқа моддий ёрдам пуллари ташкил этганлиги айтилмоқда. Компания раҳбарлари орасида Кукдан ҳам кўпроқ даромад олганлар ҳам бор. Жумладан, компаниянинг молиявий директори Лук Маэстри ўтган йилда 25,3 миллион доллар даромад олган. чакана ва онлайн савдо ишлари бўйича вице-президент Анжела Арендс энг кўп даромад олган Apple ходими бўлди.

2015 йилнинг 26 сентябрь ҳолатига кўра, Тим Кукнинг Apple`даги улуши 3,1 миллион акцияни ташкил этди.

Apple Inc. – Американинг компьютер, компьютер қурилмалари ва мобил алоқа воситалари ишлаб чиқиш ва сотиш билан шуғулланувчи корпорация.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1