1

Apple`нинг iOS 9.3 дастури тез уйқуга кетишга кўмаклашади

HI-TECH 12.01.2016, 14:31
Apple`нинг iOS 9.3 дастури тез уйқуга кетишга кўмаклашади

Apple компанияси ўз қурилмаларидаги iOS дастурий таъминотининг янгиланган талқинига тунги режимни қўшди, деб хабар беради “Медуза” нашри.

Night Shift функцияси қуёш ботадиган вақтни аниқлаш учун геолокация маълумотларидан фойдаланади. Қуёш ботгандан сўнг, телефон аппарати ёқимли ранглардан фойдаланган ҳолда, автоматик тарзда дисплей рангини ўзгартиради. Бу эса телефон фойдаланувчисининг тез уйқуга кетишига ёрдам беради.

Ҳозирда iOS 9.3 дастуридан бета-тест жараёнида иштирок этаётганларгина фойдаланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1