АсосийSalomatlik

CОVID-19 тарқалишини оғизни тез-тез ювиш орқали камайтириш мумкин

'CОVID-19 тарқалишини оғизни тез-тез ювиш орқали камайтириш мумкин'ning rasmi

Кардиффда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, баъзи турдаги оғиз ювиш воситаларини қўллаш орқали коронавирус юқиш хавфини камайтириш мумкин.

Тадқиқотчилар «вирусусид таъсирига» эга бўлган сетилпиридиниюм хлорид бўлган оғиз ювиш воситаларининг антивирал таъсирини таъкидладилар. Бу ҳақда Daily Paragraph нашрига таяниб, "tarjumon.uz" хабар бермоқда.

Тадқиқот давомида бир нечта машҳур оғиз ювиш воситалари CОVID-19 га қарши тажрибасидан ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, кимёвий таркибидаги маҳсулотлар 30 сониядан камроқ вақт ичида оғиз бўшлиғидаги вирус патогенларини йўқ қилган. 

Уелсдаги Кардифф университети Тизимларнинг иммунитетини ўрганиш институти директори, профессор Валерий ЎДоннелнинг таъкидлашича, тадқиқот умидбахш натижаларни қайд этаётган бўлса-да, тўла ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш талаб қилинади.

Бошқа янгиликлар