1

Европада беморларни телевизор орқали даволаш йўлга қўйилади

HI-TECH 05.02.2016, 12:54
Европада беморларни телевизор орқали даволаш йўлга қўйилади

Оғир касалликка чалинган беморнинг врач қабулига келиш имкони мавжуд бўлмаса, врачга янги технологиялар ёрдамга келади. Телетиббиёт тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини оширади.

Текширув ўзига хос тиббий – электрокардиограмма, рентген, қондаги қанд миқдорини аниқловчи асбоб-ускуналар билан жиҳозланган алоҳида хонада амалга оширилади.

Врач Венсан Хиллентайернинг изоҳ беришича, “ Хонада тана оғирлигини ўлчовчи тарози, бўй ўлчаш мосламаси ҳам мавжуд. Электрокардиограф ёрдамида юрак, шу билан бирга кўриш ва эшитиш аъзоларининг фаолияти ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин. Врач зудлик билан бемор ҳақида компьютерда қайта ишланган маълумотларни қабул қилиб олиши мумкин. Бу маълумотлар асосида у қабул қилган бемори ҳақида тасаввурга эга бўлади”.

Телетиббиёт имкониятларидан унумли фойдаланган франциялик терапевт Жак де Палу унинг натижасидан жуда ҳам хурсанд:

“Бундай узоқ масофадан туриб қабул қилиш, беморга анча енгиллик туғдиради. Текширув натижаларидан келиб чиқиб, унга керакли тавсияларни бераман. Бу янгиликни тиббиётни ривожлантиришдаги асосий ва муҳим қадамлардан бири деб ҳисоблаш мумкин ”.
Беморларга ёрдам кўрсатишнинг бу тури беш йил илгари 4,4 миллиард евро деб баҳоланган эди, уч йилдан кейин бу нарх уч баробар ошиши эҳтимоли мавжуд, деган тахминлар мавжуд.

 Манба: Evronews

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1