1

Янги iPhone қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

HI-TECH 15.02.2016, 14:44
Янги iPhone қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

Apple компанияси янги iPhone ва iPad`нинг сотувга чиқиш санасини маълум қилди, деб хабар беради “Вести”.

Унга кўра компания янги маҳсулотлари сотувига 18 март куни старт беради. 

Янги 4 дюймли экранга эга iPhone 5sе смартфони 2013 йилда сотувга чиқарилган iPhone 5s смартфонидан бирмунча замонавий кўриниши билан фарқ қилади. 

Янги iPhone худди  iPhone 5s смартфонидаги каби 4 дюймли экранга, iPhone 6`даги каби процессор ва камерага, iPhone 6s`дагидек коммуникацион чипларга эга бўлиши кутилмоқда. Қурилма, шунингдек пулли функция Apple Pay ва “жонли фото” функцияси Live Photos`ни ўқишга мўлжалланган NFC чипи билан жиҳозланади.

Қурилма Apple iPhone 5s смартфони ўрнини эгаллайди ва худди унинг нархида сотилади.

iPhone 5se смартфонидан ташқари 18 март куни компаниянинг iPad Air 3 янги планшетлари ҳам сотувга чиқарилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1