АсосийСИËСАТ

Мирзиёева: Жамиятимизда коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт

Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев адолатни инсонлар учун энг муҳим қадриятлардан бири сифатида кўп бор таъкидлаб келаётганини қайд этди.

'Мирзиёева: Жамиятимизда коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакатда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда у бугун, 22 июнь куни ўзининг Telegram-каналида ёзди.


Маълум қилинишича, шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг янги раиси Робахон Маҳмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилган.


Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев адолатни инсонлар учун энг муҳим қадриятлардан бири сифатида кўп бор таъкидлаб келаётганини қайд этди.


"Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт. Зеро, ривожланиш ва фаровонликка қаратилган ҳар қандай ислоҳот фақат мустақил суднинг ишончли ҳимоясидагина ҳақиқий кучга эга бўлади", деб ёзди у.


Унинг таъкидлашича, айни пайтда Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқи тамойилларига асосланган суд тизими шакллантирилмоқда. Шу муносабат билан амалдаги судлар ҳам халқаро илғор тажрибаларни ўрганиб, уларни ўз фаолиятига татбиқ этиши муҳим экани қайд этилди.


Мирзиёева суд тизими муайян шахсларга боғланиб қолмаслиги, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, аниқ ва узлуксиз ишлайдиган механизмга айланиши кераклигини билдирди. Шунингдек, ҳар бир судья ўз шарафи ва обрўсини юксак сақлаган ҳолда судьялик мантиясига муносиб бўлиши лозимлигини таъкидлади.


"Робахон Анваровнага мустаҳкам ирода ҳамда доимо оқилона, ҳалол ва адолатли қарорлар қабул қилишида улкан муваффақиятлар тилайман", деди Президент Администрацияси раҳбари.


Эслатиб ўтамиз, Робахон Маҳмудова 18 июнь куни беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси этиб сайланган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 10:36

    Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади

    Президент Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

    'Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    СИËСАТ 21.06.2026 16:02

    Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди

    Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди'ning rasmi

    СИËСАТ 18.06.2026 07:25

    Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди

    Бугун, 18 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

    'Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 09:02

    Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

    'Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 07:04

    Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда

    Президент инвесторларга янги имкониятларни очиқлади.

    'Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 05:46

    Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади

    Президентнинг маълум қилишича, марказ ҳудудида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга мустақил молиявий регулятор ҳам фаолият юритади.