Ҳиндистонда 7 долларлик смартфон ишлаб чиқарилади

HI-TECH 17.02.2016, 12:56
Ҳиндистонда 7 долларлик смартфон ишлаб чиқарилади

Ҳиндистоннинг мобил телефонлар ишлаб чиқарувчи Ringing Bells компанияси тез кунда маҳаллий техника бозорида энг арзон ҳисобланаётган смартфонни сотувга чиқаради, деб хабар беради “Вести”.

Freedom 251 смартфонини ҳиндистонликлар шу ҳафтадан бошлаб 500 рупий(тахминан 7 доллар)га сотиб олиши мумкин. Маиший техника бозорида бундан олдинги ҳамёнбоп смартфон 1500–2000 рупий (22–29 доллар)га сотилаётган эди. 

Компания ҳозирча янги смарфоннинг ўзига хосликларини ошкор этмаяпти. Тахминларга кўра, арзон смартфон фақат 3G-тармоғида ишлашга қодир оддий Android-смартфон бўлиши кутилмоқда.  

Ringing Bells компанияси бундан олдин Ҳиндистондаги энг арзон 4G -смартфонлардан бирини сотувга чиқарган эди. Унинг нархи 44 долларга тенг.

Ringing Bells Freedom 251 учун керакли қурилмаларни чет элдан олиб келади. Гаджетнинг ўзи эса Ҳиндистондан терилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1