Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистон бозорларида ўсимлик ёғи нархининг кескин кўтарилиб кетгани бўйича изоҳ берди.
«Бозорларда нархлар кескин ўсишига, биринчи навбатда, жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган йилда ҳосил нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчи қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгилангани ҳам таъсир этди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бозорларда йилига истеъмол учун 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилади. Маълумот учун, 2020 йилда 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи истеъмол учун муомалага чиқарилган.