Андижондан лотерея харид қилган фуқаро қарийб 300 миллионлик жекпотни ютиб олди

ЖАМИЯТ 28.02.2016, 11:12
Андижондан лотерея харид қилган фуқаро қарийб 300 миллионлик жекпотни ютиб олди

“Ёшлар” телеканали орқали ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказиладиган “Омад лотто” лотереясининг жекпоти ютиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан ташкиллаштириладиган лотереянинг ютуқли чиптаси Андижондан рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.

Лотереянинг 281-тиражида 5 та рақамни топган фуқаро 286 446 440 сўм соҳибига айланди.

6 март куни лотереянинг 282-тиражида 74 720 240 сўм жекпот ўйналади.

Фурсатдан фойдаланиб, "Даракчи" таҳририяти ҳам ғолибни табриклайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1