1

Наманганда мактаб ёнида талончилик қилган йигит қўлга олинди

ЖИНОЯТ 03.05.2021, 17:25
Наманганда мактаб ёнида талончилик қилган йигит қўлга олинди

28 апрель куни соат 23:40 ларда Норин тумани ИИБга жиноий ҳаракат юзасидан мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Хабарга кўра, шу куни соат 14:30 ларда 17 ёшли А.Сарвиноз Норин туманида жойлашган 2-сонли мактабдан яшаш хонадонига кетаётган вақтида, унинг орқасидан номаълум шахс келиб, қўлидаги сумкасини тортиб олиб, сумка ичидаги нархи 1 200 000 сўмлик “Samsung A 10 S” русумли телефонини олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли С.Жасурбек содир қилганлиги аниқланиб, ундан А.Сарвинозга тегишли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Жасурбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1