1

Депутат шаҳарларнинг энг катта муаммоси ва уни Ўзбекистонда қандай ҳал этилаётгани ҳақида гапирди

ЖАМИЯТ 17.05.2021, 18:33
Теглар: Депутат
Депутат шаҳарларнинг энг катта муаммоси ва уни Ўзбекистонда қандай ҳал этилаётгани ҳақида гапирди

БМТ маълумотига кўра, дунё аҳолиси 8 миллиардга яқинлашмоқда ва бу рақам 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2100 йилда эса 11,2 миллиардга етиши кутиляпти. Аҳолининг 55 фоизи шаҳарларда истиқомат қилаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу рақам 70 фоизга етади. Бу эса, катта-кичик шаҳарларда чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаряпти. Маиший чиқиндилар аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ошаётганини эътиборга олсак, демак, муаммони ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар кўрилмас экан, бу дунё экологиясига янада жиддий хавф туғдириши мумкин.

Бугун катта қурилиш майдонига айланган Ўзбекистон ҳам бу муаммодан ҳоли эмас. Маълумотларга қараганда, сўнгги йилларда мамлакатимизда йилига 100 миллион тоннадан ортиқ саноат чиқиндиси, 35 миллион тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўляпти. Чиқиндихоналар ва чиқинди сақлаш омборхоналарида 2 миллиард тоннага яқин саноат, қурилиш ва маиший чиқинди сақланмоқда ва улар 12 минг гектар майдонни эгаллаб ётибди. Бу эса мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш заруратини келтириб чиқаряпти.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда чиқиндиларга оид экологик сиёсат юритиш мақсадида 2002 йилда “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, қайта ишлаш хизматларини кўрсатишда давлат-хусусий шерикликнинг янги модели жорий этилди. Бу соҳага ихтисослашган кластерлар фаолиятини қўллаб-қуватлаш, маиший чиқиндилар учун полигонларни тартибга келтириш борасида бир қатор амалий ишлар қилинди.

Хусусан, санитар тозалашга ихтисослашган корхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2019-2021 йилларда 538 та махсус техника харид қилинди, жорий йил якунига қадар яна 280 та махсус техника сотиб олинади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки кўмагига “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида 339 та махсус техника харид қилинади.

2020 йилнинг сентябрида Президентимизнинг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унинг ижроси доирасида жорий йилда Андижон ва Самарқанд вилоятларида биттадан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича тендернинг биринчи босқичи бошланган. Тошкент вилоятида ҳам бу борада самарали ишлар олиб бориляпти. Шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам бу бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ҳудудида умумий қиймати 180,0 млн. АҚШ доллар бўлган “Маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва полигонларни қуриш” лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутиляпти. Бунинг учун умумий майдони 111 гектар(га) бўлган ер майдонлари ажратилди.

Маълумки, чиқиндиларнинг 80 фоизини органик моддалар ташкил қилади ва уларни қайта ишлаш натижасида катта миқдордаги энергия ва энергия ташувчиларни ишлаб чиқариш мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, маиший чиқиндилар бутун дунёда арзон хом ашё ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси унинг 85 фоизини қайта ишлаш мумкинлигини кўрсатмоқда ва Европанинг кўплаб давлатларида чиқиндиларни алоҳида йиғиш йўлга қўйилган бўлиб, қоғоз, пластик, алюминий каби хом ашёнинг катта қисми қайта ишлашга юборилади.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ҳам бу борада амалий ҳаракатлар аллақачон бошланган. Президентнинг 2019 йил 17 апрелдаги қарори била “2019–2028 йилларда Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” тасдиқланган бўлиб, унда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш кўзда тутилган. Айни пайтда Тошкент шаҳрида мазкур қарор ижроси доирасида зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат САФАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

Шарҳлар

Финляндияда депутат отишма содир этди

27.04.2024, 18:24

Финляндия парламентининг ўнг қанот “Ҳақиқий Финлар” партияси аъзоси ресторан олдида отишма содир этганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Дастлабки терговга кўра, ҳодиса ресторан ёнида содир...
Депутатлар коррупцияга қарши курашишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

24.07.2021, 17:44

Жорий йилнинг 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери қуйи палата депутатлари орасида вакцина олмаганлар сонини очиқлади

17.07.2021, 15:50

Куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов қуйи палата депутатлари орасида коронавирусга қарши вакцина олганлар ва олмаганлар сонини очиқлади.  "Айни пайтда ушбу...
Нурдинжон Исмоилов: Эмлашни мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмас

17.07.2021, 15:27

 Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган ялпи мажлисида мамлакатимизда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш доирасида амалга оширилаётган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1