1

«АСТМАНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?»

САЛОМАТЛИК 07.03.2016, 11:29
«АСТМАНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?»

— Йигирма йилдан буён астма билан оғрийман. Қилмаган муолажам қолмади ҳисоб. Касаллик хуружларидан қандай ҳимояланиш мумкин? Бу дарднинг давоси борми ўзи?

Анвар, Тошкент шаҳри, Сергели тумани

Саволга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор – аллерголог Феруза КАРИМОВА жавоб беради: 

–  Бронхиал астма – нафас сиқилиши, хуштаксимон тарзда хирилдоқ нафас олиш, йўтал ва нафас йўлларининг балғам билан тўлиши кабилар билан характерланади. Касаллик мавсум ўзгаришларида авж олиши мумкин. Хусусан, аллергенлар таъсири фаоллашган баҳор ва куз ойларида астма хуружлари кўпаяди. Нафас сиқиши кузатилганида диафрагма соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Хуруж йўтал тутиши билан биргаликда келиб, бронхлар ички юзасини қоплаб турган балғам чиқариб ташлангач, бемор аҳволи енгиллашиши мумкин. Касаллик хуружида ўпка альвеолаларида газлар алмашинуви кескин сусаяди. Бу эса организмнинг кучсизланиши, нутқ муаммолари ва тахикардияни келтириб чиқаради. 

Айрим беморларда астма хуружи жисмоний зўриқишдан сўнг кучайса, баъзилар совуқ ҳаводан нафас олганида ҳам оғирлашиб қолади. Бу организмнинг индивидуал хусусиятига боғлиқ. Астма аниқланганида касаллик поғонасига кўра турли дори воситалари ва физиомуолажа (нафас йўллари гимнастикаси, машқлар, сузиш ва бошқа чиниқтирувчи усуллар) лар буюрилади. Даволовчи шифокорингиз буюрган муолажа ва даво чораларини канда қилмасангиз хуружларнинг олдини олишга эришиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1