АсосийЖамият

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди.

'Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги ойлардаги иқтисодий фаоллик ва истеъмол талаби динамикалари ҳамда базавий инфляциянинг ўсиш тенденцияси иқтисодиётда инфляцион босимлар сақланиб қолаётганидан далолат бермоқда. Бу, ўз навбатида, умумий инфляциянинг май ойидаги бир оз пасайишига қарамасдан инфляция прогнози траекториясидан юқори шаклланишига сабаб бўлмоқда. Мазкур шароитда инфляцион жараёнларга энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирларини пасайтириш ва умумий инфляциянинг барқарор пасаювчи трендга ўтишини таъминлаш мақсадида асосий ставка жорий даражасида қолдирилди.

Йил бошидан ўсувчи трендда шаклланиб келган умумий инфляция даражаси май ойида ўтган йилги энергия тарифлари оширилишининг бирламчи таъсири чиқиб кетиши ҳисобига пасайиб, йиллик 8,7 фоизга тенг бўлди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари умумий инфляциядан юқори даражада шаклланмоқда.

Хизматлар инфляцияси тезлашиши ҳисобига базавий инфляциянинг ўсувчи динамикаси давом этиб, май ойида йиллик 8,5 фоизга етди. Иқтисодиётда ялпи талаб юқорилиги шароитида жорий энергия нархлари оширилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион босимларнинг узоқроқ давом этишига ишора беради.

2025 йилнинг январь–май ойларида иқтисодиётдаги юқори фаоллик ялпи талабнинг шаклланишида асосий омиллардан бири бўлди. Бу савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмларининг ошиши ҳамда банклараро транзакциялар ҳажми ва кўчмас мулк савдоси битимлари сони ўсишида намоён бўлмоқда.

Шунингдек, иқтисодиётга кредит ажратиш суръатларининг юқори даражада сақланиб қолаётгани ва бюджет харажатларининг ўсиши ҳам иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга ҳисса қўшмоқда. Ушбу омиллар келгусида ялпи талабни қўллаб-қувватлаб, иқтисодиётдаги нархлар даражасига босимни кучайтириши мумкин.

Жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқликлар ҳамда халқаро савдодаги кескинликлар натижасида кўп давлатларда пул-кредит шароитлари қатъийлиги узоқроқ давом этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, сўнгги ойлардаги айрим озиқ-овқатлар жаҳон нархлари ўсиши келгусида ички нархларга қўшимча босим яратиши эҳтимоли мавжуд.

Анъанавий экспорт товарлари биржа нархларининг юқори даражада сақланиб қолиши ва ҳамкор давлатларда алмашув курси мустаҳкамланиши экспорт тушумлари ҳамда трансчегаравий пул ўтказмалари ўсишини қўллаб-қувватламоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакатга хорижий инвестициялар оқими ошиши билан бирга ички валюта бозорида таклифларнинг барқарор шаклланишига хизмат қилиб, келгуси ойларда алмашув курси томонидан инфляцияга босимларнинг камайишига ҳисса қўшади.

Пул-кредит шароитларининг жорий қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши келгусида кредитлаш ҳажми ўсишининг мўтадиллашуви ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этишини таъминлайди. Бу ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи аҳамиятга эга бўлади.

Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиб, нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадидаМарказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий банк томонидан ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик таргет даражасигача пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъийлиги таъминланади.

Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва иккиламчи таъсирларнинг нархларга оширувчи босимлари келгуси ойларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Илк бор Тошкент–Аланя–Тошкент йўналиишидa парвозлар йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:45

    Илк бор Тошкент–Аланя–Тошкент йўналиишидa парвозлар йўлга қўйилди

    Uzbekistan Airways парвозларни таъминлаш учун барча зарур рухсатномаларни олган.

    'Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:36

    Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан газ таъминоти ташкилотига катта миқдорида моддий зарар етказилган.

    'Айрим ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Айрим ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилади

    Агар болалар эгизак бўлса, ёрдам ҳар бир бола учун алоҳида ҳисобланади.

    '“Бузиб ташла!” — Бухоро ҳокимининг видеоси юзасидан ҳокимлик изоҳ берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:32

    “Бузиб ташла!” — Бухоро ҳокимининг видеоси юзасидан ҳокимлик изоҳ берди

    Муносабатда Бухоро вилояти ҳокимлиги “бузиб ташла” сўзи нотўғри талқин этилганини айтмоқда.

    'Андижон ҳамда Бухоро ҳокимларининг фуқарони ҳақорат қилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Андижон ҳамда Бухоро ҳокимларининг фуқарони ҳақорат қилгани айтилмоқда

    Ҳолат юзасидан ҳокимликлар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмади.

    'Бўстонлиқда шамол оқибатида “дом”лардан бирининг томи учиб кетди'ning rasmi

    Жамият 12.06.2025 22:20

    Бўстонлиқда шамол оқибатида “дом”лардан бирининг томи учиб кетди

    Ҳолат юзасидан ФВВ матбуот хизмати изоҳ берди.