АсосийЖамият

Тошкентда сифатсиз дориларни сотаётган шахс ушланди

У сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган бўлган.

'Тошкентда сифатсиз дориларни сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.О. фуқаро М.Х. га хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 1 000 дона ARAGAN номли дори воситасини 215 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни АҚШ долларида ҳисоблаб 16 600 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ичимлик суви: расмий ҳисобот ва жамоатчилик кузатувлари ўртасида тафовут'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:10

    Ичимлик суви: расмий ҳисобот ва жамоатчилик кузатувлари ўртасида тафовут

    Ўзбекистонда ичимлик суви билан боғлиқ инфратузилма лойиҳаларининг самарасизлиги атрофида баҳслар кучаймоқда.

    'Ҳозирда сиртқи таълимда таҳсил олаётган талабалар ўқишини қай тартибда давом эттиради?'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:45

    Ҳозирда сиртқи таълимда таҳсил олаётган талабалар ўқишини қай тартибда давом эттиради?

    Сиртқи таълим шакли тугатилиши юзасидан фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари томонидан энг кўп берилаётган саволларга жавоблар.

    'Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:40

    Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ушбу йўналиш бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.

    'Айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:32

    Айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади

    Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.

    '“Жинсни ўзгартиришга рухсат берилди...”, “энди ким жинсини ўзгартирса, у фамилия, исм ва отасининг исмини ҳам ўзгартириши мумкин...”'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:27

    'Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:12

    Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди

    Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.