АсосийJamiyat

Адлия вазири йўллардаги ҳуқуқбузарликларни суратга олиш бўйича муносабат билдирди

'Адлия вазири йўллардаги ҳуқуқбузарликларни суратга олиш бўйича муносабат билдирди'ning rasmi

“Фуқаролар на уруш бор, на бошқа, йўлда ўлиб кетяпти”

Адлия вазири Русланбек Давлетов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қоидабузарликлар акс этган фото ва видеотасвирларни тегишли идораларга юбораётган жамоатчилик вакиллари, халқ тилида ноўрин таъриф берилаётган фуқаролар ҳақида ўз муносабатини билдирди.

“Мана шу масалани кўтарадиганларни мен қонун устуворлигини ҳурмат қилмайдиганлар, ўша ишлатилаётган терминни ҳам мен ўйлайманки, қонунчиликни таъминлашга ўз хиссасини қўшаётганларга ҳурматсизлик ва ҳақорат, деб биламан.

Қонун устуворлиги 1-даражада бўлиши керакми-йўқми? Мақсаддан келиб чиқилиши керак. Мақсад нима? Шу соҳада тартибга келтиришми-йўқми? Агар бу мақсад қонунчиликни тартибга солиш, шу соҳада одамлар ўлимининг олдини олиш бўлса.

Охирги 3 йил ичида 5 минг одам йўлда ўлиб кетяпти-ку, бунга қандай жавоб бериш мумкин? Бу ерда асосий масала – ўша шахснинг ҳуқуқбузар эканлиги. Биз айтмаябмиз – қандайдир ҳуқуқбузармас одамнинг шахсий ҳаётига бориб аралаш, бориб ойнасидан мўрала, дейилаётгани йўқ. Кўчада, жамоат жойида ноқонуний хатти-ҳаракат билан шуғулланаётган бўлса, тушуняпсизми? У ҳуқуқбузар бўлса, керак бўлса, “я готов продать свою душу за это”. Яъни, ўша ҳуқуқбузарликни тўхтатиш учун давлат ҳар қандай йўлдан фойдаланиши керак!

Бутун дунё бундан фойдаланади. Пора билан бўлаётган шароитда порани ушлаб беришга розисизку? Ҳуқуқбузарликни катта-кичиги бўлмайди. Аҳлоқий қоида эмас бу! Бу – давлатнинг белгилаб қўйган қонун-қоидалари! Йўл ҳаракатидаги бугунги ҳолат шунақаки, фуқаролар на уруш бор, на бошқа, шундай йўлда ўлиб кетяпти. Шундай экан, нафақат бу йўналишда, балки ҳар қандай соҳада шу каби рағбатлантирувчи тизимни киритиш керак!” - деди вазир.

Маълумот учун: 

Статистикага қарайдиган бўлсак, ЙТҲлардаги энг кўп ҳолатлар белгиланган тезликка риоя қилмаслик (32,4 фоиз), пиёдалар ўтиш жойи бўлмаганлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтиш (16,2 фоиз), устунликка эга транспортга йўл бермаслик (11,2 фоиз) билан содир этилган экан. Биз жар соладиган йўллар носозлиги натижасида эса 4 фоиз ЙТҲлар содир этилибди.

Хулоса ўзингиздан!

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар