1

Бельгия барча чегараларини ёпиб қўйди

ДУНЁ 22.03.2016, 15:53
Бельгия барча чегараларини ёпиб қўйди

Бельгия Брюсселда юз берган терактлар муносабати билан чегараларини ёпиб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

“Европарламент Брюсселда юз берган терактлардан ташвишга тушган. Хавфсизлик даражаси оширилган. Бельгия ҳукумати билан ҳамкорликда ишламоқдамиз”,—деди Европарламент вакили.

У шунингдек, “Европа парламенти биносидан одамлар эвакуация қилинмаган, бироқ айрим учрашувлар бекор қилинган” деди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталабдан Бельгия аэропорти ва метро бекатларида бир нечта портлашлар содир этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1