АсосийSiyosat

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви август ойи бошида Туркманистонда бўлиб ўтади

'Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви август ойи бошида Туркманистонда бўлиб ўтади'ning rasmi

Бу ҳақда “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

"Бизнинг бугунги анжуманимиз янги Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ муҳим тарихий даврда бўлиб ўтмоқда. Биз жамиятимизнинг барча соҳаларида тизимли ва туб демократик ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширмоқдамиз. Бу ўзгаришлар кенг кўламли ва ортга қайтмайдиган муқаррар тус олди. Бу – халқимизнинг принципиал танловидир. Марказий Осиё минтақасида – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган туб ўзгаришлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий ютуғидир. Умумий саъй-ҳаракатларимиз натижасида минтақамизда ўзаро ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳига асосланган мутлақо янги муҳит шаклланди. Биз ривожланиш драйверлари ҳамда “янги ўсиш нуқталари”ни биргаликда аниқлаш ва мунтазам мулоқотлар учун самарали майдон яратдик. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини август ойи бошида Туркманистонда ўтказишни режалаштирганмиз", - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доимо тайёр бўлган ишончли ва барқарор, қатъий позицияга эга шерик эканлигини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид:

Европа ва Жанубий Осиёни боғловчи Марказий Осиё орқали ўтадиган энг қисқа йўл. Шавкат Мирзиёев бу йўлнинг қанчалик аҳамиятли эканлиги ҳақида гапирди

 

    Бошқа янгиликлар