АсосийJamiyat

Навбатдаги иситиш мавсуми якунланди

Тошкент шаҳар ҳокими 22 март куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Унга кўра, 23 мартдан бошлаб пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи-истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш, яъни иситиш мавсуми якунланади. 

Навбатдаги мавсум поёнига етди. Шу билан бирга, қарорда  “Тошиссиққуввати” ИЧБ УК, “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Toshkent issiqlik markazi” АЖ, туман ҳокимликлари ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 2016-2017 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

    Бошқа янгиликлар