1

Xiaomi смартфондан ҳам ингичкароқ телевизорни сотувга чиқарди

HI-TECH 24.03.2016, 16:13
Xiaomi смартфондан ҳам ингичкароқ телевизорни сотувга чиқарди

Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг биринчи Smart TV телевизорини намойиш этди, деб хабар беради “Вести” нашри.

Мазкур телевизор Mi TV 3S сериясига мансуб бўлиб, экрани эгилган кўринишга эга.  

Curve телевизори 65 дюймли Samsung томонидан ишлаб чиқарилган 4К матрицага эга. Телевизор рекорд даражада ингичкалиги билан ажралиб туради.

Янги телевизор тўрт ядроли графика назоратига эга  MStar 6A928 чипи билан жиҳозланган. У шунингдек Dolby DTS стандартини қўллаб-қувватловчи акустик тизим ва икки каналли  ва 2 Гегабайт ҳажмга эга DDR3 хотирасига эга.

Телевизорнинг қалинлиги бор-йўғи 5,9 миллиметрни ташкил этади. Бу эса телевизорнинг iPhone 6s смартфонидан ҳам ингичкароқ эканлигини кўрсатади.

Хитой техника бозорида телевизор 9000 юандан сотилмоқда. Энг ингичка телевизор ҳозирча фақат Хитойда сотилмоқда. Xiaomi компанияси уни бошқа давлатларда ҳам сотадими йўқми, бу ҳозирча номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1