1

Озишга ёрдам берадиган 10 та маҳсулот

СУҒДИЁНА 26.03.2016, 11:36
Теглар: Озиш, Маҳсулот
Озишга ёрдам берадиган 10 та маҳсулот

Бу маҳсулотларни истеъмол қилсангиз ҳеч қачон семириб кетмайсиз

Кабачки 
Бу сабзавот инсон организмида сув-туз балансини меъёрлаштириб, организмда сув тўпланишининг олдини олади. Бундан ташқари у бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичакларни тозалайди, унинг ишини яхшилайди. Кабачкининг калорияси камлиги сабабли (100 грамм кабачкида 23 калория бор) уни нонуштада ҳам, тушликда ҳам, кечки овқат маҳалида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Гречкали бўтқа
Бошқа ёрмалардан фарқли равишда гречкада углеводлар кам миқдорда бўлади. Аммо шунга қарамай, у фойдали аминокислоталар, йод, кальций, цинк, мис, молибден, фосфор, никель ва бошқаларга бойдир. Бундан ташқари гречка таркибида руҳий зарбаларга нисбатан чидамлиликни оширадиган, В гуруҳига кирувчи витаминлар ҳам мавжуд. Ундаги бириктирувчи тўқималар миқдори эса буғдой, сули ёрмаси, гуручга нисбатан уч баробар кўп. Уни нонушта ва тушликда истеъмол қилган маъқул.

Сули ёрмаси 
Сули ёрмаси организмдаги метаболик жараённи тезлаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди. Бунинг натижасида ортиқча килограммлар йўқолади, аммо сули ёрмасини сотиб олаётганда, бир зумда пишадиган, шакар қўшилган бўтқаларни олманг. Узоқ вақт давомида пишадиган табиий сули ёрмасигина фойдали хусусиятларга эга бўлади. Айнан уларни нонушта вақтида истеъмол қилишингиз мумкин.

Брокколи
Брокколини кун давомида истеъмол қилиш мумкин. Унинг 100 граммида бор-йўғи 20-30 ккал мавжуд. Броколлини ҳазм қилиш учун организм ундан оладигандан кўра кўпроқ калория сарфлайди. Шунинг учун уни манфий калорияли сабзавот деб аташади. Аммо, асосийси  брокколи очлик ҳиссини йўқотиб, иштаҳани бўғади.

Кепак
Кепак витамин ва микроэлеметларга, бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичаклар фаолиятини меъёрлаштиради. Бундан ташқари кепакдаги ўсимлик толаси, ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлиб, шишади ва сохта тўқлиқни келтириб чиқаради. Кунига 3 ошқошиқ кепак истеъмол қилиш одамни анча оздиради. 

Олма
Олмада калория миқдори жуда ҳам кам (100 граммда 87 калория мавжуд). Шунинг учун парҳез кунлари олма ейиш жуда урфга кирган. Аммо бу фақат яшил олмага тегишли. Бундан ташқари бир кунда 2-3 дона олма истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорини 15 % га камайтиради.

Дуккакли маҳсулотлар 
Одамнинг овқатланиш тартибида дуккакли маҳсулотларнинг бошоқли экинлардан аҳамияти кам эмас. Биз уларни тўйимли бўлгани учун ҳам севиб истеъмол қиламиз. Дуккакли маҳсулотларни куннинг биринчи ярмида истеъмол қилганингиз маъқул. Масалан, мана бу фойдали салатни тайёрлаб кўринг: қайнатилган нўхатга, қирғичдан чиқарилган сабзи, зайтун ёғи, туз, қора мурч, майда тўғралган петрушка, саримсоқпиёз бўлакчаларини аралаштиринг. Қарабсизки, мазали, парҳез таом тайёр, уни тушликка истеъмол қилишингиз мумкин.

Мол гўшти
Мол гўшти ажойиб протеин манбаи ҳисобланади, 100 грамм гўштда 20 грамм оқсил мавжуд. Диетологлар ҳафтасига 5 маротаба, кунига 150 граммдан гўшт истеъмол қилишни тавсия қилишади. Айнан шу миқдорда гўшт истеъмол қилиш ёғларнинг ва қонда холестерин миқдорининг камайишини келтириб чиқаради. Агар бу назария фойда келтиришини истасангиз, гўштнинг ёғли қисмини истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг, улар холестерин миқдорининг ошишига сабаб бўлади.

Товуқ гўшти
Товуқ гўштининг айнан кўкрак қисмида ёғ ва холестерин миқдори кам бўлади. Бошқа гўштларга қараганда, товуқ гўшти парҳезбоп гўшт ҳисобланади. Уни қайнатилган ёки димланган, гарнирига сабзавотлардан фойдаланган ҳолда истеъмол қилган маъқул.

Творог
Ёғсиз творогда 18 грамм оқсил бўлиб, унинг калорияси жуда ҳам пастдир. Творог таркибидаги рибофлавин моддалар алмашинувини яхшилайди. Агар творогнинг ўзини истеъмол қилиш жонингизга теккан бўлса, янги рецептлар ўйлаб топинг. Масалан, авокадонинг ярим палласини олиб, ичидаги этини қошиқ билан тозалаб олинг. Кейин уни 50 грамм творог билан аралаштириб, ичига кўкатлар, озгина мурч, туз қўшинг. Аралашмани ичи тозаланган авакадо палласига солиб, маза қилиб истеъмол қилишингиз мумкин!

Шарҳлар

​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
​Қориндаги ортиқча ёғлардан спортсиз xалос бўлиш мумкинми?

11.07.2017, 16:33

Қорин соҳасидаги ортиқча ёғлардан азият чекувчи аёл борки барчаси билади: ҳипчабел бўлиш учун кам еб, кўп ҳаракат қилиш керак! Аммо бу қоидага амал қилиш унчалик...
​Реклама туфайли харид қилинадиган кераксиз 20 маҳсулот

19.06.2017, 10:46

Ҳозир шундай замонки, катта-кичик ёрлиқлар, реклама роликлари бизни бетиним ҳарид қилишга рағбатлантиради. Газета, журнал, телевидение, радио ва ҳар қадамда учрайдиган баннерлардаги кўтаринки кайфият бағишловчи гаплар,...
​Семириб кетаяпман, дейсизми?! Мана бунинг 6 сабаби!

16.05.2017, 11:48

Жисмоний машқлару турли ҳил парҳезларни канда қилмасангиз-да, тана вазнингизни тартибга келтиролмайсиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бунинг сабаби нима? Қуйида келтирилган сабаблар ёрдамида саволингизга жавоб топасиз. 1....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1