Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партия Марказий кенгаши раиси Aлишер Қодировнинг номзоди Съезд делегатларининг кўпчилик овози билан тасдиқланди. Бу ҳақда Миллий тикланиш демократик партияси хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, фраксия аъзоси Хуршид Дўстмуҳаммад номзод ва унинг дастури ҳақида фикрларини билдирди.
– Aлишер Қодиров жамиятимиздаги мавжуд муаммоларни фақат Президент бўлиш учунгина емас, халқимизнинг бир фидойи фарзанди сифатида еътироф етмоқдалар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирмоқдалар. Номзодимизни қўллаб-қувватлаб, оқ фотиҳа берайлик, – деди таниқли ёзувчи.