АсосийSport

Азизбек Абдулҳабибов пара каноэ баҳсларида ғалабани бой берди

'Азизбек Абдулҳабибов пара каноэ баҳсларида ғалабани бой берди'ning rasmi

Туризм ва спорт  вазирлигининг хабарига кўра, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара каноэ бўйича КЛ2 классида эркаклар ўртасида 200 метр масофага ўтказилган финал баҳслари якунланди.

Медаллар учун кечган пойгада Ўзбекистонлик Aзизбек Aбдулҳабибов 43.584 сония вақт билан маррага 8 ўринда етиб келган. 

Маълумотларга кўра, у ярим финалда 43.409 сония натижа қайд этган.

 Шу тариқа ушбу спортчи бугун 3 сентябрь куни Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Бу йўналишда совринли ўринларни мос равишда Aвстралия, Украина ва Италия вакиллари қўлга киритишган.

Бошқа янгиликлар