АсосийSport

МДҲ ўйинлари: "Корэш" бўйича 9та медаль қўлга киритилди

'МДҲ ўйинлари: "Корэш" бўйича 9та медаль қўлга киритилди'ning rasmi

Россиянинг Қозон шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган МДҲ давлатлари ўйинлари дастуридан Татаристоннинг миллий спорт тури, яъни корэш ҳам ўрин олган ва ушбу спорт тури бўйича ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси номидан 10 нафар спортчи иштирок этишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, корэш беллашувларида 10 нафар терма жамоа аъзоларидан 4 нафари кумуш ва 5 нафари бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Бироқ, терма жамоа бош мураббийи Носир Азизовнинг таъкидлашича, натижалар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин эди. Боиси, -70 кг вазн тоифасида Мангуберди Имянов ҳамда -75 кг вазн тоифасида кураш тушган Ҳусан Абдуҳакимов финал беллашувларида россиялик рақибларига нисбатан яққол устунликка эришган бўлса-да, мусобақа ҳакамлари томонидан спортчининг натижалари эътиборга олинмаган. Шу тариқа ҳар икки спортчи кумуш медалларга лойиқ кўрилган.

I МДҲ ўйинларининг "корэш" бўйича мусобақаларида ўз вазн тоифаларида медалларга эга бўлган полвонлар билан танишинг:

Кумуш медаль соҳиблари:

  • -70 кг: Мангуберди Имянов,
  • -75 кг: Ҳусан Абдуҳакимов,
  • -100 кг: Учқунжон Хурсандов,
  • Мутлақ вазн: Илёсбек Обиджонов.
     

Бронза медали соҳиблари:

  • -65 кг: Абдураҳмон Эгамов,
  • -80 кг: Муҳаммадкарим Каримов,
  • -85 кг: Акмалжон Ҳакимов,
  • -90 кг: Умиджон Жалилов,
  • -120 кг: Асадбек Зокиров.

Бошқа янгиликлар