АсосийJamiyat

Талабалар сайловда қатнашиш учун уйларига қайтадими?

'Талабалар сайловда қатнашиш учун уйларига қайтадими?'ning rasmi

Эндиликда яшаш ҳудудидан олисда таҳсил олаётган талабалар сайловда овоз бериши учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига боришлари шарт эмас.

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этиш учун талабаларга қўшимча имконият яратилди. Унга кўра, талабалар ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз беришлари мумкин бўлмоқда.

Масалан, Тошкентда таҳсил олаётган хоразмлик талаба сайлов участкасини ўзгартириш ҳақида онлайн ариза юбориб, Тошкент шаҳрида сайловда қатнаша олади.

Фуқаролар ўз сайлов участкаларини алмаштиришлари учун қуйидаги ҳавола орқали ариза топширишлари сўралмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар