Эркакнинг хиёнатини фош этиш учун албатта унинг кўйлагидан лаб бўёғи ёки унинг машинаси салонидан аёллар косметик воситаларини топиб олиш шарт эмас. Бундай воқеалар комедия фильмларда бўлиши мумкин. Ҳаётда эса эркак киши “саргузашт”ларини рафиқасидан яшириш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Аммо “Аif.ru” нашри сизга хиёнатни аниқлашнинг саккиз белгиси билан таништиришга қарор қилди. Улар билан танишинг!
Сиз илгари эрингизнинг бунчалик “меҳнатсевар” инсон эканлигини сезмагансиз. У илгарилари 8:00 да ишга кетиб, 17:00 да уйда бўлган. Энди нимагадир ишлари кўпайиб кетиб, учинчи сменага ҳам ишга қоладиган бўлиб қолган. Раҳбарият ҳам фақат унга топшириқ беради, фақат уни хизмат сафарларига юборади.
Дарров жанжал кўтаришга шошилманг. Балки ҳақиқатан ҳам эрингизни иш жойида вазият ўзгаргандир. Бунда нафақат унинг кеч қолишига, балки хулқ-атворига ҳам эътибор беринг.
Эркак киши хотинидан ташқари бирор аёл билан учрашадиган бўлса, ўзига ўта оро беради. Илгарилари ҳафтасига бир марта зўрға ҳаммомга тушган бўлса, энди ҳар куни югурадиган бўлиб қолади. Тез-тез кийимларини, бўйинбоғини, пайпоғини алмаштиради, атирини ўзгартириб туради.
Ҳар бир аёл эрининг хулқ-атворини яхши билганидан унинг ҳаракатларидаги озгина ўзгаришни сезиб қолади. Чунки одам шунчаки ўзгармайди. Бу жиддий белги.
Агар эрингиз соғлом бўлишни истаб, озиш учун спортзалга боришни истаса, бундан хурсанд бўлинг. Аммо оилали эркак дабдурустдан рафиқасига “Мен спортзалга бораман”, демайди. У ростдан ҳам озишни истаса, аввалига бу масалада рафиқаси билан маслаҳатлашади ва бирга боришни, бирга шуғулланишни таклиф қилади. Агар у бирданига спортзалга боришни истаб қолса, бирга боришни илтимос қилинг ва унинг жавобига эътибор беринг.
Энг ёмони эркак кишининг рафиқаси билан муносабатларига бутунлай чек қўйиб, ҳис-туйғусиз, унга беэътибор бўлиб қолишидир.
Жинсидан қатъи назар, ҳар қандай одам гўзал инсонга ҳавас билан назар ташлайди. Аммо ҳамма гап унинг бу гўзалликка қандай боқишидадир. Хиёнат кўчасига қадам қўйган эркак ҳаттоки рафиқасининг олдида ҳам тап тортмай, бегона аёлга суқ билан тикилади. Рафиқам хиёнатимни сезмаяпти деб, ўзини эркин ҳис қилади ва яна “ов” қилиш истаги пайдо бўлади. Бу унга шартли рефлекс бўлиб қолади.
Жазмани бўлган эркак рафиқасига нисбатан ўта ширинсўз ёки қўпол муносабатда бўлади. Агар эркак эндигина хиёнат кўчасига кирган бўлса, рафиқасига нисбатан хушмуомала бўлиб, унга турли совғалар ҳадя қилади. Аммо эркакларнинг хулқ-атвори ҳар хил бўлганидан уларнинг баъзилари қўпол ва тунд инсонга айланадилар. Улар рафиқасининг ҳар бир ишидан камчилик топиб, жанжал чиқаришга ҳаракат қилади. Бундай ҳаёт одамни чарчатиб қўяди.
Рафиқасига содиқ бўлган эркак, тасодифан хиёнат қилса, виждони қийналганидан рафиқасининг кўзига қарай олмайди ёки унга сиздан бошқа ҳеч ким керак эмаслиги ҳақида киприк қоқмай ёлғон гаприши мумкин.
Мабодо эрингиз барча ишларини телефон орқали ҳал қиладиган бизнесмен-тадбиркор бўлмаса, унинг бирдан телефонига ёпишиб қолиши ташвишли ҳолдир. Агар у телефонига пароль қўядиган, ёнига яқинлашганингизда телефонини яширишга ҳаракат қиладиган бўлса хавотирлашингиз учун сабаб бор.
Юқоридаги белгилар билан эрингизни хиёнаткорга чиқариб қўйиш ҳам нотўғридир, аммо ҳушёрликни қўлдан бермасликда улар сизга ёрдам бериши мумкин. Кўпинча аёллар турмуш ўртоқлари бошқа аёл билан яширинча учрашаётганини жуда кеч англашади. Бунда эркак киши ўзини хавфсиз сезиб, очиқчасига юра бошлайди. Бундай ҳолатда эркакни ортга қайтариш қийин кечади. Номлари санаб ўтилган белгилар эркак киши энди жазман топганда намоён бўлади. Аёллар эрининг феълидаги ўзгаришларни сезса-да, бунга эътибор беришмайди, натижада не умидлар билан қурилган оила таназзулга юз тутади.
Мабодо эрингизнинг хиёнатини сезиб қолсангиз, дарров жанжал кўтаришга шошилманг. У билан чин дилдан, самимий гаплашиб кўринг, тушунишга ҳаракат қилинг, дўстига айланинг. Шу билан бирга ўзингизга оро беришни, имижингизни ўзгартиришни ҳам унутманг. Ахир халқимиз бекорга “Онангни отангга бепардоз кўрсатма”, демаган. Уни рашк қилишга мажбур қилинг, сирли аёлга айланинг. Агар у сизнинг бу “ҳийла”ларингизга бўйсунадиган бўлса, демак ҳали оилани сақлаб қолиш имконияти мавжуд бўлади.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...