Ҳар куни бажарадиган юмушларингиз, қизиқишларингиз, хоббиларингиз соғлигингиз учун фойдали бўлиши мумкин, деб хабар беради “Мail.ru” нашри.
Тикиш ва тўқиш.
Қўлнинг бир зайлдаги ва такрорий ҳаракатлари хаёлингиздан ёмон ўй-фикрларни ҳайдаб, стрессни йўқотади. Бундан ташқари 2013 йил тадқиқотчилар томонидан 3,5 минг кўнгиллилар иштирокида ўтказилган синовлар натижасида бу хобби мия фаолиятига ижобий таъсир қилиб, инсон яхшироқ фикрлай бошлайди, деб ёзади Health.com нашри.
Бўяш ва расм солиш.
Тўқиш каби қўл ҳаракатлари орқали бажариладиган бўяш ва расм солиш ҳам мия фаолиятини яхшилайди ва у инсонларни стрессдан ҳимоя қилиб, хавотирни камайтиради. Бу нарса арт-терапия деб аталади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, арт-терапияни муаммоли ўсмирлардаги депрессияни даволашда қўллаш ҳамда у орқали инсон ўз ҳис-туйғуларини ифодалаш мумкин.
Уй ҳайвонлари боқиш.
Уй ҳайвонларини боқиш, уларга ғамхўрлик қилиш қон босимини меъёрига келтириб, қондаги холестерин ва триглицеродлар миқдорини камайтиради ҳамда ёлғизлик ҳиссидан халос этади. Кучук боқувчилар эса ҳар куни тонгда сайрга чиққанда ўзлари ҳам тоза ҳаводан нафас олиб, қоматларини аъдо даражада сақлашга эришадилар. 2011 йили АҚШда 6 минг кўнгилли иштирокида ўтказилган тадқиқотлар натижасида мунтазам равишда ити билан сайрга чиқадиган инсонлар ит боқмайдиганларга нисбатан семиришга камроқ мойил бўлишар экан.
Овқат тайёрлаш.
Уй шароитида тайёрланган овқат, ресторандаги турли таъм берувчи моддалар қўшилган овқатдан кўра фойдалироқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 2014 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра уйда овқат тайёрлаб ейиш, кўчадагидан кўра 130 калория камроқ овқат истеъмол қилишига олиб келади.
Бундан ташқари соғлик учун фойдали бўлган машқлардан бири бу мунтазам равишда бажариладиган медитация машқларидир. Бу машқлар овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қон босимини камайтиради, стресс оқибатида юзага келган шамоллаш реакцияларининг, жисмоний оғриқнинг олдини олади.
Соғлиқни сақлашнинг яна бир усули кўпроқ саёҳат қилишдир. 2009 йилда ўтказилган тадқиқотлар меҳнат таътили вақтида кўнгилли ҳордиқ чиқариш юрак хуружининг, депрессиянинг, қон босими кўтарилишининг олдини олишини, стресслар гормонининг камайишини келтириб чиқаришини аниқлади. Гўзал табиат қўйнига юштирилган саёҳат юрак қон-томир ва саратон касалликларининг олдини олади.