Кўк чой энг фойдали ичимлик эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Унинг соғлиққа қандай фойдаси бор?
Озишга ёрдам беради
Кўк чой ҳақиқатан ҳам озишга ёрдам беради, унинг таркибидаги антиоксидант (эпигаллокатехина галлат) фойдали хусусиятларидан ташқари организмадаги ёғнинг эришига ёрдам беради. Бундан ташқари кзк чой таркибига флавоноидлар, полифеноллар, танинлар ва катехинлар ҳам киради. Бу моддалар инсон организмида моддалар алмашинуви, углеводлар алмашинувида қатнашиб холестерин миқдорини камайтиради.
Хотирани мустаҳкамлайди
Баъзи бир тадқиқотлар кўк чой мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлади. Кўк чой ичгандан кейин инсон ечими қийин бўлган мисол ва масалаларни ҳам бирпасда ечиб ташйлайди. Кўк чой Альцгеймер (хотирани йўқотиш) касаллиги ривожланишининг ҳам олдини олади. Кўй чой таркибидаги кофеин марказий асаб тизимига таъсир қилиб, инсонни тетиклаштиради. Моддалар таъсири қаҳвага қараганда чойда узоқроқ сақланади.
Қон босимини пасайтиради
Врачларнинг таъкидлашича, қон босими паст бўлган одамлар, ҳомиладор аёллар кам миқдорда кўк чой истеъмол қилишлари лозим. Қон босимини тушириш учун дори ичган беморлар, доридан кейин кўк чой ичмай турганлари маъқул, чунки икки пиёла кўк чой дорининг таъсирини кучсизлантириб қўйиши мумкин.
Ревматоид артритнинг оғриғини камайтиради
Кўк чойнинг энг муҳим компонентларидан бири бўлган — антиоксидант эпигаллокатехин-3-галлат — бўғимлардаги оғриқни, шамоллашни камайтириб, суяк тўқимасидаги ва тоғайдаги шикастларнинг тезроқ тузалишига ёрдам беради.
Темир моддасининг таъсирини камайтиради
Кўк чойдаги антиоксидант ва шамоллашга қарши хусусиятлар темир моддаси билан бирга инсон организмига тушади. Бу икки модданинг қўшилуви темир элементининг фойдали хусусиятини йўққа чиқариши мумкин. Шунинг учун темир моддасига бой бўлган маҳсулотларни кўк чой билан истеъмол қилмасдан, алоҳида еган маъқул.