АсосийJamiyat

Ўзбекистонда томорқа ер эгалари йилига 2-3 марта ҳосил олмоқда

'Ўзбекистонда томорқа ер эгалари йилига 2-3 марта ҳосил олмоқда'ning rasmi

Сўнгги йилларда мамлакатимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Мамлакатимизда 5,5 миллиондан ортиқ томорқа ер эгалари ихтиёридаги 502,8 минг гектар ер майдонларида деҳқончилик қилинмоқда. Юртимизда етиштирилаётган картошканинг 84 фоизи, сабзавот маҳсулотларининг 71фоизи, полиз, узум ва меваларнинг 
55-60 фоизи, чорвачилик маҳсулотларининг 94фоизидан ортиғи аҳоли хонадонлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида Республика ҳудудларида 651 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолияти йўлга қўйилди.

“Томорқа хизмати” корхоналари томонидан деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, томорқаларни шудгорлаш, экин экишга кўмаклашиш, кафолатланган кўчатлар, маҳаллий ва минерал ўғитлар етказиб бериш, ихчам иссиқхоналар қуриб бериш, етиштирилаётган маҳсулотларни қабул қилиб қайта ишлаш, ички бозорларга етказиб бериш ҳамда экспорт қилишда аҳолининг ҳақиқий кўмакчисига айланмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан 42,1минг аҳоли хонадоннинг ерлари шудгорланди, 53,5мингхонадонга зарур уруғлик, 90,3 минг хонадонга кўчатлар (шу жумладан 15 минг хонадонга лимон кўчати) ҳамда 36,2минг хонадонга пиёз ва саримсоқпиёз уруғлари етказиб берилди ҳамда экишига кўмаклашилди. 

Шунингдек, 32,5 мингхонадонга ихчам иссиқхона (14 259 гектар) қуриб берилди, 1161тахонадонга асалари уялари (6,4 минг та), 1 297 та хонадонга қуён (9,1 минг та), 4330минг хонадонга курка (134,6 минг та), 9,3минг хонадонга парранда (427,5 минг та), 519та хонадонга эчки (691 бош),998та хонадонга қорамол (1,3 минг бош), ҳамда 2,7та хонадонга қуй (13 минг бош)етказиб берилди.

Ҳалқимиз йилдан йилга томорқа қўшимча даромад манбаи эканлигини яхши англаган ҳолда йилига 2-3 марта ҳосил олишни кўзлаб иш юритиши натижасида етиштирилаётган ҳосил миқдори ортиб бормоқда. Тажрибадан маълумки қишлоқ хўжалик маҳсулотларини оддий омборларда сақлагандан кўра сунъий совутиладиган омборхоналарда сақлаш орқали маҳсулот вазнини максимал даражада сақлаб қолиш имконияти ошади. Шундай омилларни ҳисобга олган ҳолда етиштирилган маҳсулотни йил давомида ҳалқимиз дастурхонига етказиб бериш учун етарли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида “Томорқа хизмати” корхоналарида 38,5минг тонна сиғимли132тамева сабзавотларни совутиш омборлари, 62,9минг тонна сиғимли195та мева сабзавотни сақлаш омборлари ҳамда161,4минг тоннайиллик қувватга эга бўлган 154тамевани саралаш, қуритиш, қайта ишлаш линиялари ташкил қилинди. Мазкур йўналишлар учун кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 96,6 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Шу билан бирга Республиканинг 162 та туманида аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолига қулай жойларда, арзон нарҳларда сотишни ташкил қилиш мақсадида маҳаллаларнинг аҳоли гавжум жойларида 1475 та кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган енгил конструкцияли “дала дўконлари” ташкил этилиб, уларнинг сони 2 685 тага етказилди, кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 265 нафар фуқароларга 8млрд 231 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли қарорига асосан мева сабзавотлар кўп етиштирилади-ган 32татуманда (Амударё, Бўзатов, Балиқчи, Қўрғонтепа, Жондор, Ромитон, Янгиобод, Касби, Қарши, Шахрисабз, Ғузор, Китоб, Қамаши, Нишон, Кармана, Нурота, Янгиқўрғон, Чуст, Чортоқ, Уйчи, Косонсой, Жомбой, Музробот, Бандихон, Сирдарё, Охангарон, Бўка, Боғдод, Янгиариқ, Қўшкўпир, Гурлан, Боғот т.)12та йўналиш бўйича томорқа хизмати кластерлари фаолияти йўлга қўйилди. 

Жумладн, 25 гектар иссиқхона ташкил этилди, 55 та минитрактор, 108 та мотокультиватор, 18 та юк автомобили, 105 та дорипуркагич, 13 071 тонна юк сақлаш омборхонаси, 23 та 10 078 тонна саралаш ва қадоқлаш қувватига эга бўлган ускуналар, 18 та 3 769 тонна маҳсулотни қуритиш ва қайта ишлаш имконига эга бўлган ускуналар, 15 770 тонна совутгичли омборхона, 44  та уруғ, кўчат ва минерал ўғит дўкони, 27 таихчам иссиқхоналар қуриш цехи, 25 та 381 220 сиғимлиинкубатория, 18 тасунъий қочириш пункти, 18 та 23 099 тонна сутни қабул қилиш ва қайта ишлаш пункти, 34 та 21 227 қувватли ем ишлаб чиқариш ускунаси ва 8 та чорвачилик комплекслари ташкил этилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 430 тадоимий ҳамда 1 616 тамавсумий иш ўринлари ташкил этиди, мазкур йўналишлар учун Кенгаш хузуридаги Жамғармадан 91,4 млрдсўм маблағ ажратилди.

Яратилган бундай имкониятлар натижасида аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳамда кластерлар томонидан қайта ишланган қишлоқ хўжалиги махсулотлари экспорт қилиш ҳажми сезиларли даражада ошишига эришилди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 80 га яқин “Томорқа хизмати” корхоналари томонидан 51,7минг тонна маҳсулот Қоғозиғтон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Россия, Украина, Германия, Саудия Арабистони, Эрон, Покистон, Малайзия ва бир қатор Европа малакатларига54млн АҚШ доллари миқдорида экспортга йўналтирилди.

Мисол учун, Самарқанд вилоятидаги “CHELAK TOMORQA XIZMATI”МЧЖтоморқа хизмат корхонаси 841,8 минг АҚШдоллар миқдорида карам, пиёз, памидор, бодиринг, қуритилган мева сабзавот маҳсулотлари, Қашқадарё вилоятидаги “KO'HNA VOHA TOMORQA XIZMATI” МЧЖ208,6 минг АҚШдоллар миқдорида карам, пиёз, помидор, бодринг, кўкатлар, Навоий вилояти “XATIRCHI TOMORQA EXPORT” МЧЖ корхонаси томонидан 127,9 мингАҚШдоллар миқдорида аҳоли томорқаларида етиштирилган пиёз, қалампир, сабзавот маҳсулотларини Қозоғистон, Росия, Қирғизистон, Азарбайжон, Хитойдавлатларига экспорт қилинди.

Кенгаш бош мутахассиси                             Э.Мамарахимов

Бошқа янгиликлар