Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2500 метрдан баланд ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража иссиқ бўлади.
06.05.2024, 13:48
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...