Антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тананинг бошқа аъзолари фаолиятини ҳам издан чиқаради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўп бора таъкидламоқда. Қайд этилишича, антибиотиклар ,айниқса, жигар ва буйрак етишмовчилиги ҳолатларида жуда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Швециялик олимлар шу борада тадқиқот ўтказишди ва антибиотикларнинг яна бир хатарли асоратини аниқлашди. Уларнинг хулосасига кўра, бундай препаратларни қабул қилган инсонларда 5-10 йил ичида колоректал саратоннинг ривожланиш хавфи ошади.
Олимлар олти йил давомида йўғон ва тўғри ичак саратони билан касалланган 40 минг нафар беморни алоҳида кузатув остига олишган. Тадқиқот давомида уларнинг ўтган 10 йил давомида қанча миқдорда ва қайси антибиотиклардан фойдалангани ўрганилган.
Маълумотга кўра, антибиотик қабул қилган беморларда йўғон ичакда саратон ривожланиш хавфи юқорилиги аниқланган.