1

Миллий кинология марказидаги итларга валюталарни излаб топиш ўргатилмоқда

ЖАМИЯТ 25.04.2016, 16:40
Миллий кинология марказидаги итларга валюталарни излаб топиш ўргатилмоқда

Контрабанда ва божхона қоидабузилишларига қарши курашишда смарали воситалардан бири бу шубҳасиз кинология хизматидир. 

Жорий йилда ташкил қилинганига 20 йил тўлган Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази Марказий Осиё минтақасида мазкур йўналишдаги ягона ҳалқаро ўқув маскани ҳисобланади.

Марказда итларни ўргатиш бўйича 6 спецификация мавжуд. Наркотик ва портловчи моддаларни, қурол ва ўқ-дориларни излаб топиш, излаш-қутқариш, ҳимоя қилиш-қоровуллик ва изларни қидириш хизмати, «Антитеррор» хизмати. Шунингдек, «итбоп» ихтисосликлар рўйхатига пул купюралари (валюталар)ни излашни киритиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Марказда доимий равишда турли модуллар ишлаб чиқилади, кинологлар ва хизмат итлари билан ўтказиладиган амалий машғулотлар учун видеобаза яратилади. Бу ерда махсус тренажёрлар ва синфхоналар қурилган ҳамда жиҳозланган, қарийб 600 кв.метр майдонга эга бўлган усти ёпиқ ўқув–дрессировкалаш павильони қурилган. Усти очиқ ўқув – дрессировкалаш мажмуаси, юк ва енгил автомашиналар, автобуслар, темир йўл вагони, самолёт ва теплоходнинг ўқув макетлари қўйилган майдончалар, шунингдек ўхшатиб қурилган аэромажмуа мавжуд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1