АсосийJinoyat

Наманганлик фуқаронинг сандиқда сақлаган 65 минг доллари ғойиб бўлди. Ўғри мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди

'Наманганлик фуқаронинг сандиқда сақлаган 65 минг доллари ғойиб бўлди. Ўғри мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди'ning rasmi

13 ноябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1954-йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил август ойидан ноябр ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги сандиқда бўлган 65.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008-йилда туғилган набираси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021-йил 13-ноябр куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар