1

“Умуртқа протрузияси хавфлими?”

САЛОМАТЛИК 28.04.2016, 11:08
Теглар: Саломатлик
“Умуртқа протрузияси хавфлими?”

Яқинда магнит резонанс томография текширувидан ўтдим. Таҳлил хулосасига кўра менга умуртқа чурраси ва протрузияси ташхиси қўйилди. Аслида ҳам протрузия нима дегани? Хавфли касаллик эмасми? 

Умаржон Абдуллаев, Андижон вилояти, Асака тумани 

Саволга олий тоифали шикофор вертебролог Рустам МУСАЕВ жавоб беради: 

Протрузия умуртқалар орасида жойлашган дискдаги остехондроз касаллиги асоратида юзага келадиган ҳолатдир. Остехондрозда умуртқалар орасидаги дискда дегенератив ўзгаришлар содир бўлади. Диск ичидаги босим касаллик эвазига ортади. Умуртқалараро дикслар икки ҳил таркибдан иборат: фиброз ҳалқа ва пульпоз ўзак (ядро). Пульпоз ўзакнинг силжиши протрузияга олиб келса, пульпоз ўзакнинг фиброз ҳалқасини йиртиб чиқиши чуррага сабаб бўлади. Англаганингиздек, умуртқалараро диск чуррасининг бошланғич жараёни протрузиядир. Сизга тавсиям умуртқа касалликлари мутахассиси – вертебрологга мурожаат қилинг. Тиббий кўрикдан сўнг керакли даво чоралари буюрилади. Асосий муолажа билан биргаликда ортопедик режимга риоя этиш, оғир кўтармаслик, шамоллаш ҳолатларидан сақланиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, сузиш, турникка осилиш, узоқ ўтирмаслик ва ҳаракатда бўлиш лозим. Безовталик кузатилганида оғрик характерига кўра зарур чоралар кўрилади.

Шарҳлар

Матлюба 24.09.2021, 20:09
Протрузияни кандай даволаса булади.
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1