1

Хиёнатга олиб келувчи 7 сабаб

СУҒДИЁНА 29.04.2016, 12:50
Теглар: Аёл
Хиёнатга олиб келувчи 7 сабаб

Икки севишган қалб бирлашар экан, улар бир-бирининг меҳр-муҳаббатига, қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлади. Жуфтлардан бирининг ожизлик қилиб, хиёнат қилишига нима сабаб бўлади? Ҳатто ҳамма идеал жуфтлик деб ҳавас қиладиган оилалар ҳам вақти келиб, хиёнатни бошдан кечириши мумкин. Бунинг асосий омилларини “fashionstylist.kupivip.ru” нашри санаб ўтди. 

Ота-онанинг хоҳиши билан турмуш қуриш

Ота-она тавсияси билан турмуш қурганларнинг ҳаммаси ҳам бахтсиз бўлади, деган фикрдан йироқмиз. Ота-она ҳеч қачон фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Аммо баъзан кўнгли бўлмаган одам билан турмуш қуриш, хиёнатга сабаб бўлади. Чунки бундай одам ҳақиқий ҳис-туйғуларни чеккадан излайди ва оилада ўзини бахтсиз ҳис қилади.

Саргузашт излаш

Эр-хотин ўртасидаги ҳис-туйғулар вақт ўтиши билан сўниб боради, натижада инсон бегона одамдан меҳр-муҳаббат излай бошлайди. Бундай пайтда жуфтлик ўрталаридаги муносабатларни янгилашга ҳаракат қилиши лозим, агар бунга бир киши интиладиган бўлса, иккинчи жуфт ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламаса, хиёнат юз беради. 

Эътибордан четда қолиш

Бунга жуфтлардан бирининг эътиборсизлиги сабаб бўлади. Вазият турлича кўринишда бўлиши мумкин: эр ёки хотиннинг узоқ вақт касал бўлиб ётиши, узоқ муддат бирга бўлмаслиги, тез-тез жанжаллашишлар ва ҳоказолар. Кўп ҳолларда эркаклар рафиқаси ҳомиладорлик пайтида ва туғруқхонада ётганида хиёнат қилишга мойил бўлишади.

Лаҳзалик қизиқиш

Инсон бир кўришда ёқтириб қолишдан ҳимояланмаган. Жинсидан қатъи назар, эркакми, аёлми бир умр орзу қилган, идеалидаги одамни учратиб қолса, ўша одамга нисбатан унда қизиқиш пайдо бўлади, у бир лаҳзага оиласини унутиши мумкин. Айниқса уйда турмуш ўртоғи “мендан бошқа кимга кераксан?”, “қўлингдан ҳеч нима келмайди” деган гапларни тез-тез такрорлайдиган бўлса, хиёнат юз бериши тайин. Аммо орадан маълум муддат ўтгач, оилапарвар инсоннинг хиёнатдан виждони қийналади, аммо бир лаҳзалик бахтли онларини эсидан чиқармайди.

Оиладаги ихтилофлар

Оилада шундай вазиятлар юзага келадики, энди эр-хотиннинг бирга, битта уйда яшаши мумкин бўлмай қолади. Улар фарзандларини ўйлаб, ажрашишмайди. Бундай эр-хотинларнинг ҳар бири кимнидир севишни, кимгадир керакли бўлишни, меҳр-муҳаббатни ҳис этишни истайди. Шу туфайли хиёнат деб ҳисобланган нарса янги муносабатларнинг, янги оиланинг юзага келишига сабаб бўлади.

Жавобсиз севги

Агар жуфтлардан бири қаттиқ севса-ю, иккинчиси бунга беэътибор бўлса, жавобсиз ҳис-туйғуларнинг ўрнини тўлдириш учун севган инсон чеккадан муҳаббатини излайди ва хиёнат қилади. 

Қасд олиш учун хиёнат қилиш

Эр-хотиндан бири жуфтининг хиёнатини сезиб қолса, қалбидаги нафрат ҳиссини хиёнат билан босмоқчи бўлади. У жуфтини ёмон аҳволга солиш, ўзининг дардини тушунтириш учун ҳар қандай гуноҳга тайёр бўлади.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1