Эркаклар қандай аёлларга уйланишни афзал кўришади?

СУҒДИЁНА 29.04.2016, 16:08
Теглар: Аёл, Эркак
Эркаклар қандай аёлларга уйланишни афзал кўришади?

Идеал аёлга хос 6 фазилат

Бахтли оила бекаси бўлиш учун қизлар оналарининг, бувиларининг маслаҳатига амал қилиб, рўзғор ишларини, овқат пиширишни ўрганади. Аммо йигитларнинг қалбини забт этиш учун бу нарсалар камлик қилади. Уларни бўйдоқлик сафидан ўчириш учун қандай ижобий фазилатларга эга бўлиш кераклигини “Еlle.ru” нашри сиз билан ўртоқлашади.

1. Ҳар қандай шароитда ҳам бахтли бўлиш қўлидан келади

Бундай аёл ҳар қандай шароитда ҳам, тақдирнинг минг бир синовига бардош бера олади, бахтсизликдан бахт топа олади. У ҳеч қачон об-ҳаводан, рўзғор ташвишларидан шикоят қилмайди, ташвишга тушмайди. Ўзини хотиржам тутади. Оптимистик кайфиятини йўқотмайди. Бахтли бўлиш ҳам ҳақиқий истеъдодни талаб қилади. Бундай қизлар йигитларни ўзларига оҳанрабодай тортади. Унинг ёнида бўлган ҳар қандай йигит ўзини бахтли ҳис қилади.

2. Қадрини билади

Дугоналаридан, қизиқишларидан воз кечиб, бутун борлиғини севимли инсонига бағишлаган қиз тезда севган йигитининг жонига тегади. Бу нарса аввалига йигитни қувонтирган бўлса, бора-бора зериктира бошлайди. Қизиқишлари, мақсади бўлмаган қиздан тезда кўнгли совийди.

3. Уни ҳурмат қилади

Эсли-ҳушли қиз одамларнинг олдида севган йигитини ерга уриб, ҳақорат қилмайди. Дугоналарига, онасига уни ёмонламайди. Агар у шунчалик ёмон одам экан, шундай йигитга турмушга чиқиш шартми? Уни ҳурмат қилган инсонни у ҳам ҳурмат қилади.

4. Илҳомлантиради

Олимларнинг тадқиқот жараёнида аниқлашларича, эркак кишини тарбиялаб, ўзгартиришга ҳаракат қилган аёл эмас, балки уни яхши томонга ўзгаришга илҳомлантирган аёлгина идеал аёл бўла олади. Бу ерда “тарбиялаш” сўзини “илҳомлантириш” сўзига алмаштириш лозим. 

5. Оқилона йўл тутади

Ақлли аёллар икки турга бўлинади. Биринчи тоифадаги аёллар ўзининг ҳақлигини далиллар билан исботлайди. Бундай аёлнинг олдида эркак киши ўзини ожиз ва ахмоқ деб ҳис қилади. Иккинчи тоифадагилар эса эркак киши билан баҳслашганда усталик билан жанжалдан қочиб, юмшоқлик билан ўз фикрларига ишонтиради. Бундай ҳолатда эркаклар қайси тоифадаги аёлларни танлашини ўзингиз тушунаверинг.

6. Садоқатли бўлади

Гап оила қуриш ҳақида кетар экан, бу ерда вафо-садоқатнинг роли катта бўлади. Рўзғор ташвишлари ҳар қандай ҳис-туйғуни емириб юборади. Оилани сақлаб қолиш инсондан сабр-тоқатни, кечиришни, ишончни талаб қилади. Оилада жанжалли вазиятлар юзага келганда садоқат синовдан ўтади. Ҳар қандай вазиятда ўзини оғир-босиқ тутган қиз йигитларнинг ҳурматига сазовор бўлади.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1