АсосийSalomatlik

COVID-19 га қарши эмлаш самарадорлиги ичак микробиота таркибига боғлиқлиги аниқланди

'COVID-19 га қарши эмлаш самарадорлиги ичак микробиота таркибига боғлиқлиги аниқланди'ning rasmi

Гонконгдаги Хитой университети (CU Medicine) олимлари дунёда биринчилардан бўлиб ичакларимиздаги микроблар иммунитетни тартибга солишини ва COVID-19 нинг оғир ўтишига таъсир қилишини аниқлади. 

Бундан ташқари, микробиотанинг таркиби тўғридан-тўғри коронавирусга қарши эмлашдан кейин нейтраллаштирувчи антитаначалар даражасига боғлиқ.

Тадқиқотда 18 ёшдан 67 ёшгача бўлган 138 нафар Гонконг аҳолиси иштирок этди, уларнинг барчаси SinoVac ёки Pfizer вакциналари олди. Кўнгиллилар қон ва нажас намуналарини эмлашдан олдин ва препаратнинг иккинчи компонентини олгандан кейин бир ой ўтгач топширган. Шундан сўнг олимлар нейтраллаштирувчи антитаначалар даражасини иштирокчининг ичак микробиотаси таркибига мослаштирди.

Мутахассислар эмлашдан кейин иммунитетнинг пастлиги ва ичакларда Бифидобаcтериум адолесcэнтис бактериясининг йўқлиги билан бевосита боғлиқликни топди. Ушбу турдаги бифидобактериялар пробиётиклар оиласига тегишли бўлиб, туғилишдан бошлаб ичакларимизда «яшайди», аммо вақт ўтиши билан стресс, антибиотиклар ва нотўғри овқатланиш таъсирида камайиб кетади.  

Айни пайтда бифидобактериялар иммунитет тизимини рағбатлантириш, патоген микроблардан ҳимоя яратиш, витаминларни синтез қилиш ва мураккаб углеводларни парчалашда муҳим роль ўйнайди. Танадаги Bifidobacterium adolescentis етишмовчилиги ёки йўқлигини қоплаш жуда қийин жараёндир.

Олимларнинг фикрига кўра, вакциналарнинг самарадорлигини ошириш учун ичак микробиотасини тиклаш лозим. Бу учун терапевтик усулларни ишлаб чиқиш керак.

    Бошқа янгиликлар