1

Бойлик ва омад чақиришнинг 21 усули

СУҒДИЁНА 04.05.2016, 10:43
Теглар: Бойлик
Бойлик ва омад чақиришнинг 21 усули

Минглаб одамлар маошдан маошгача, амал-тақал қилиб кун кечиришади. Молиячи Том Корли бой ва камбағал одамларнинг ҳаётини, турмуш тарзини кузатди. У ўзининг “Кундалик омад: бадавлат одамларнинг одатлари” номли китобида бой ва камбағал одам ўртасидаги тавофутни кўрсатиб берган ва омадли, бадавлат инсон бўлишнинг сирлари билан ўртоқлашган. “Lifehacker.ru” нашри сизни бу сирлар билан таништиради.

1. Фойдали одатларни кундалик ҳаётингизга татбиқ этинг

Фойдали одатлар — бойлик тўплашнинг асосидир. Шу орқалигина бадавлат инсон омадсиздан фарқ қилади, омадсиз одамни ёмон одатлар бошқаради. Бой бўлишингизга нима халақит қилаётгани ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Буни англашнинг ўзи ҳам ўзгаришлар учун илк қадам ҳисобланади.

Том Корли ўз китобидан бир варақ қоғоз олиб, уни икки қисмга бўлади. Чап томонига ёмон одатларни, ўнг томонига эса улардан қандай қутулиш, баратараф этиш ҳақида ёзади. Масалан:

Ёмон бола (қиз) Яхши бола (қиз)

Кўп вақтимни телевизор кўришга сарфлайман    Телевизор кўришни кунига бир соатга қисқартирман  

Одамларнинг исмини эслай олмайман  Хотирамни машқ қилдираман

Кунига интернет орқали бўлар-бўлмас нарсаларни сотиб оламан  Картамга лимит ўрнатиб, “бу буюмнинг нима кераги бор?” деб ўзимга савол бераман.

Ўнг тарафда кўрсатилган ҳар бир банднинг ижросини таъминлаш учун 30 кунингизни сарфланг, 21 кун ўтар-ўтмас, ҳаётингиз ўзгарганини ҳис қиласиз. 

2. Доимо олдингизга мақсад қўйинг

Омадли одамларни мақсад, доимо олдинда забт этилмаган чўққилар уларни ўзига чорлаб туради. Улар ҳар бир кунини майда-чуйда тафсилотигача режалаштириб олишади. Агар муваффақиятга эришишни истасангиз, бир ҳафталик, бир ойлик, йиллик режаларингизни тузиб олинг. Уз ҳаркатларингиз ва беҳаракатлигингиз устидан масъулиятни ўз бўйнингизга олинг.

3. Асосий сабабларни аниқлаб олинг

Нима учун бой бўлишни истаётганингизнинг асосий сабабини аниқлаб олсангиз, унга етишишингиз осонлашади.

4. Бошлаган ишни охирига етказинг

“Бугунги ишни эртага қўйма”, деган мақол бекорга айтилмаган. “Қўлимдан келмаса-чи?”, “Ахир буни бажариш мушкул” деган қўрқувларни унутинг. Вазифа қанчалик қийин ва зерикарли бўлишидан қатъи назар, “ҳаммасини бугун бажаришим лозим” деган иборани шиорингизга айлантиринг.

5. Талаб қилингандан ортиғини бажаринг

Берилган топшириқни қўл учида бажариб, ундан тезроқ қутулишга ҳаракат қилиш омадсизларнинг тутган йўлидир. Ишда қолиб кетишингизга тўғри келса ҳам, берилган топшириқни ортиғи билан бажаришга ҳаракат қилинг. Агар ўз касбингизни севадиган бўлсангиз, бу сизга қийинчилик туғдирмайди. 

6. Таниш-билишлар сафини кенгайтиринг

Омадли одамлар ўта кетган худбин одамлар эмас, чунки бундай одамлар бошқаларни ҳам назардан қочирмайди. Уларнинг баъзилари атайлаб, дўст-ёрлари билан учрашувга вақт ажратишади, таниш-билишлар сафини кенгайтиришади.

7. Камроқ гапириб, кўпроқ қулоқ солинг

“Бекорга эшитиш учун иккита қулоқ, гапириш учун битта оғиз берилмаган” дейишади. Қанча қулоқ солсангиз, шунча кўп нарсани ўрганасиз, одамларнинг ҳар сўзига диққат билан қулоқ солишни ўрганинг.

8. Ҳаммаслак одам топинг

“Сен менга дўстингни кўрсат, мен сенга кимлигингни айтаман”, деган гап бекорга айтилмаган. Иложи борича иши юришган, режаларингиз, ҳаётий қарашларингиз мос келадиган омадли одамлар билан дўст тутинишга ҳаракат қилинг. У ҳар қандай шароитда сизни ҳам маънавий, ҳам моддий томондан қўллаб-қувватлайди.

9. Устоз топинг

Ҳамма нарсани китобдан ўрганишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳаётда иши юришган ҳар бир одамнинг ўз устози, мураббийси бор. У ҳар доим устозлари билан маслаҳатлашиб иш кўради. Тажрибаси бор одамнинг маслаҳатлари сизга жуда қўл келиши мумкин.

10. Тежашни ўрганинг

Корлининг ёзишича, омадли одамлар даромадининг 20 дан 10 фоизини ўзларига тикадилар. Бу тежашнинг энг машҳур усулларидан биридир.

11. Ақл билан сарфланг

Бой бой эмас, топган-тутганини ақл билан сарфлайдиган одам бой ҳисобланади. Инсон баъзан имконият доирасини ҳисобга олмай, ортиқча сарф-харажат қилиб қўяди. Агар қуруқ маош ҳисобига яшаётган бўлсангиз, қимматбаҳо автомобиль сотиб олишингиз шартми?

12. Ўз устингизда тинимсиз ишланг

Омадли одамлар ўз устида тинимсиз меҳнат қилишади, кўп ўқишади, ўрганишади, мақсад сари элтмайдиган нарсаларга вақт сарфлашмайди. Дунёқарашингиз қанчалик кенг бўлса, мақсадингизга эришиш имконияти ҳам шунчалик кенгаяди.

13. Ҳар куни мутолаа қилинг

Кунига камига 30 дақиқа мутолаа қилинг. Қанча кўп ўқисангиз, шунча кўп билимга эга бўласиз, билмили одам эса кўп нарсаларга эришади.

14. Доимо малакангизни ошириб боринг

Ривожланиш, тараққиёт — ўз ишингизнинг устаси бўлишингизга ёрдам беради. Кутилган муваффақиятга эришгунга қадар, кунига касбий тажрибангизни ошириб, билим доирангизни кенгайтириб боринг. 

15. “Рақамли дам олиш”ни ташкил қилинг

Гаджетлар, медиа, ижтимоий тармоқлар — бутун ҳаётимизни эгаллаб олган. Баъзида буларнинг барини ўчириб қўйиб (тўғри маънода) “рақамли дам олиш” ни ташкил этинг. Бу кунни сайр қилишга, кино кўришга, яқин одамингизга бағишланг.

16. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг

Бадавлат ва омадли одамлар спорт билан шуғулланиб, тўғри овқатланишади. Соғлом турмуш тарзини кечириш улар учун эрталаб душ қабул қилишдай зарурий одат тусига кирган. Соғлом одамгина меҳнат қилиб, пул топиши мумкин.

17. Ҳамма нарсанинг чегарасини билинг

Ишнинг, овқатланишнинг, жисмоний фаолликнинг ва ҳамма нарсанинг чегарасини билинг. Бундай одамлар амал пиллапоясидан тезликда кўтарилишади.

18. Оптимист бўлинг.

“Оптимистлар ер шарини айлантиришади, пессимистлар эса уларнинг ёнида туриб, “Ер нимага айланияпти?” деб сўрашади”, деган иборани унутманг. Оптимистлар қийин вазиятда ҳам ундан чиқиш йўлларини кўра олишади. Коинотда ахборот майдони негатив энергия билан ифлосланиб кетган. Турли ахборотлар орасидан ўзингизга энг кераклисини танлай билинг.

19. Фикрларингизни бошқаринг

Ўз фикр-ўйларини, ҳис-туйғуларини бошқариш сеҳргарларнинг эмас, омадли одамларнинг қисматидир. Агар қалбингизда қўрқув ва иккиланишдек негатив ҳис-туйғу ҳукмрон бўлса, албатта ишингиз юришмайди. Миянгиздан барча ёмон фикрларни ҳайдаб, фақат яхшилик ҳақида ўйланг.

20. Қўрқувингизни енгинг

Қўрқув ҳисси ҳар бир инсонга хос, таниш туйғудир. Фақат омадсиз одамгина қўрқувнинг ҳукмронлик қилишига йўл қўяди. Омадли одам эса хавотирни ўзига бўйсундиради. Муваффақиятга эришишингизда ҳалақит қилаётган қўрқувларни қоғозга туширинг ва уларни қандай енгиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

21. Тушкунликка тушманг

Мақсадга эришиш йўлида тўсиқлар учраши табиий ҳол. Ҳар қандай шароитда ҳам тушкунликка тушиб, ортга қайтманг. Ортга қайтишингизга узрли 20 та сабаб бўлган тақдирда ҳам мақсадга эришмагунча тўхтаманг, қийинчиликлардан қўрқманг.

Шарҳлар

​“Эрим пули кўпайгач, ўзгариб қолди...”

12.07.2017, 16:22

“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Собиқ миллионер 20 йил мобайнида кимсасиз оролда яшади

22.06.2017, 15:51

Австралиялик собиқ миллионер Дэвид Глэшин (David Glasheen) 1987 йилда молиявий инқирозга учрагандан кейин 20 йил давомида кимсасиз оролда яшаб келмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.Кўчмас...
​Forbes яна Билл Гейтсни энг бой америкалик деб тан олди

22.06.2017, 15:09

Forbes томонидан Американинг ҳар бир штатидан танлаб олинган бойлар рейтингига кўра, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 88,9 миллиард доллар билан яна Американинг энг бой одами...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1