Севимли инсондан айрилиқни енгишнинг энг мақбул 5 усули

СУҒДИЁНА 05.05.2016, 10:38
Теглар: Муҳаббат, Аёл
Севимли инсондан айрилиқни енгишнинг энг мақбул 5 усули

Ҳамма айрилиқни турлича бошдан кечиради. Одам бир нарсасини йўқотса ўрнига янги нарса сотиб олади. Муносабатларда ҳам худди шундай, инсон яқин кишисидан айрилса, унинг ўрнига бошқа инсон келади. Агар яқин одамингизни йўқотган бўлсангиз, депрессия ҳолатига тушмаслик учун “Lady.ru” нашрининг қуйидаги маслаҳатларига амал қилинг

№1- маслаҳат:  Ўтмиш хотираларини қалбингиздан чиқариб ташланг

Айрилиқдан кейин қалбингиздаги бўшлиқни янги энергия билан тўлдириш лозим. Уни тўлдириш учун эса қалбингиздан ўтмиш қолдиқларини чиқариб ташланг. Жараённи тезлаштириш учун бутун организмингизни ва юрагингизни оғритиш, зўриқтириш шарт эмас. Бу стрессни енгиш учун қалбингизнинг озгина қисмининг оғришига рухсат беринг, кейин эса уни хотиржамлик билан енгишга ҳаракат қилинг. Яшаш учун ҳаракат қилсангиз, оғриқни енгишингиз осон кечади, яна ҳаёт қувончларидан баҳраманд бўласиз.

Эрталаб жисмоний машқлар билан шуғулланинг, дўстларингиз билан кинога, театрга, дискотекага, боулингга боринг. Жисмоний ва эмоционал ҳаракатларни талаб қиладиган машқларни бажаринг. Бунда янги ҳис-туйғуларни ҳис қилиш, бошдан кечириш муҳим аҳамият касб этади.

№2-маслаҳат: Кўнглингиз тусаган ишни бажаринг

Муносабатларга чек қўйиш касаллик яъни, жисмоний эмас, руҳий касалликдир. Агар бирор жойимиз оғриб қолса, тузалиш учун турли дори-дармонларни қабул қиламиз. Яқин инсонингиздан айрилганингиздан кейин руҳий-иммун тизимингизни яхшилашингиз, қалбингизни даволашингиз зарур бўлади. Ўйлаб кўринг, бунинг қандай йўли бўлиши мумкин? Яхшиси, чиройли мусиқа тингланг, расм чизинг, қўшиқ айтинг, мутолаа қилинг. Кўнглингиз тусаган ишни бажаринг. 

№3-маслаҳат: Уни кечиринг!

Яқин инсонингиз билан бирга яшаган даврларингиздан бир олам қувончли хотиралар қолади, шуларни хаёлингизда жонлантиринг. Бу ёқимли дамлар учун унга хаёлан раҳмат айтинг. У ҳақидаги яхши фикрлар билан жуфтингизни қўйиб юборинг. Қалбингизда унга нисбатан хафагарчилик ва нафратни сақламанг, бўлмаса бирор тана аъзонгиз касал бўлиб қолиши мумкин. Негатив хаёллардан воз кечинг. Ўзингизни барча ёмон фикрлардан тозалаб, фақат ёқимли хотираларни сақлаб қолинг. 

№4-маслаҳат: Уни қўйиб юборинг!

Севган одаминг билан келажакдаги режалар бирлаштириб туради. Уни йўқотгач, худди келажагимиздан ҳам айрилгандай бўламиз. Қандай яшашни, нима қилишни билмай қоламиз. Айнан шу нарса эмоционал боғланиш деб аталади. Келажагимизни яқин инсонимиз билан боғлаганимиз сабабли ундан айрилганда оғир аҳволга тушиб қоламиз. Бу ерда муҳаббат эмас, балки унга эмоционал боғланиш ҳақида гап кетмоқда. Мана шу фикрнинг ўзи жуфтингиздан хафа бўлмай, уни қўйиб юборишга асос бўлади. Келажагингиз унинг эмас, ўзингизнинг қўлингизда эканлигини англайсиз. Сиз ўзингиз яратган фильмнинг бош қаҳрамонисиз. Энди келажакка мустақил назар ташланг. Ким билади дейсиз, балки у ерда сизни олдингисидан кўра, бахтлироқ ҳаёт кутаётгандир?

№5-маслаҳат: Фақат бахтли келажак ҳақида хаёл суринг

Орадан беш-олти йил ўтганини, ўзингизни бахтли, омади келган, севимли инсон қиёфасида тасаввур қилинг. Бундай яхши ўй-фикрлар келажагимизни белгилайди. Агар фақат ёмонлик ҳақида хаёл сурадиган бўлсангиз, албатта бундай ёмон воқеалар сизни четлаб ўтмайди. Ўз қобиғингиздан чиқишга, ёмон хаёлларга берилиш ўрнига, бахтли келажагингиз ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг. Уни қандай орзу қилсангиз, у шундайлигича амалга ошади. Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартириш имкониятини қўлдан бой берманг! Яна бахтли инсонга айланишга ҳаракат қилишдан тўхтаманг!

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1