АсосийJamiyat

Заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатлари ўқитувчиларининг малакаси оширилмоқда

'Заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатлари ўқитувчиларининг малакаси оширилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 4-8 январь кунлари Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактабида Президент таълим муассасалари агентлиги, “Замин” Халқаро жамоат фонди ва “Digital Generation Uzbekistan” ННТ билан ҳамкорликда ташкил этилган "Рақамли авлод" IT оромгоҳи доирасида маҳорат дарслари бўлиб ўтди.  

Онлайн ва офлайн форматда ташкил этилган дарсларда Республикамиздаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 102, 104, 106-сонли заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатлари, шунингдек, Агентлик тизимидаги мактаб ўқувчилари ҳамда IT ва Медиа соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этишди.

Кун давомида иштирокчилар учун Дастурлаш асослари (Python), Frontend (Javascript, react), Backend (Django), .NET, График дизайн (Adobe Photoshop, Sketchbook) каби йўналишларда онлайн дарслар бўлиб ўтди. Бир вақтнинг ўзида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактабида Меҳрибонлик уйи ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатлари ўқувчилари учун График дизайн (Adobe Photoshop, Sketchbook), Робототехника ва Медиа йўналишлари бўйича жонли маҳорат дарслари олиб борилди. “Медиа ва рақамли маркетинг” ҳамда “График дизайн” йўналиши иштирокчилари учун дарслар гибрид шаклида ташкил этилди. Робототехника дарсларида иштирокчилар ўзлари ясаган "smart car"ларда ўзаро беллашдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатларининг информатика фани ўқитувчилари учун Робототехникадан малака ошириш дарслари ташкил этилди. Оромгоҳ давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳам махсус таълим дастури ишлаб чиқилди.

Маълумот ўрнида, онлайн дарсларда иштирок этиш учун Республика бўйлаб 3000 дан зиёд ёшлар рўйхатдан ўтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар