АсосийJamiyat

Болаларни боғчага қабул қилиш хизмати вақтинча тўхтатилди

'Болаларни боғчага қабул қилиш хизмати вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди. Бу ҳақда ДХА Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини бошқариш ҳамда болаларни қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон тизимнинг янги талқини жорий этилаётганлиги сабабли болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш хизмати вақтинчалик, яъни 17-январдан 1-февралга қадар кўрсатилмайди.

    Бошқа янгиликлар