2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.
Танловни ўтказишда:
I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар бир туман (шаҳар)дан 5 нафардан номзодлар кейинги босқичга йўлланма олади;
II босқич апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар ёш навбатдаги босқичга йўлланма олади;
III босқич май ойида ўтказилади ва унда 100 нафар ёш танловнинг республика босқичи ғолиби деб топилади.
I, II ва III босқичлар ғолиблари тегишлича БҲМнинг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади. Республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, қарор билан «Истеъдодли ёшлар ахборотномаси» илмий-амалий электрон журнали ҳамда «Мирзо Улуғбек ворислари» электрон портали ташкил этилади. Порталда истеъдодли ёшларнинг электрон базаси шакллантирилади, ўқув курслари битирувчиларининг рейтинги жорий этилиб, инновацион ғоялари ва илмий-техник ишланмалари баҳолаб борилади.