АсосийJamiyat

​Очиқ мулоқот: Энг кўп мурожаатлар Навоий вилояти тиббиёт ходимлари томонидан йўлланган

'​Очиқ мулоқот: Энг кўп мурожаатлар Навоий вилояти тиббиёт ходимлари томонидан йўлланган'ning rasmi

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига йўлланган жами мурожаатлар сони 14 516 тага етди. Шундан асосий қисми тиббиёт ходимларига тегишли.

Жумладан:

  • 48 фоизи —  соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
  •  27 фоизи — мурожаатлар,
  •  25 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Хусусан, мурожаатларнинг:

  • 5 623 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
  • 847 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
  •  453 таси санитария-эпидемиология хизмати,
  •  409 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
  • 276 таси олий тиббий таълим,
  • 149 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
  •  149 таси фармацевтика йўналишига дахлдор масалалардир.

 Ҳудудлар кесимида:

  • Навоий вилоятидан —  1281 та,
  •  Наманган вилоятидан — 1264 та,
  •  Тошкент шаҳридан — 1 257 та, яъни энг кўп мурожаатлар йўлланган.

Йўналишлар бўйича мурожаатларнинг ҳал этилиши кўрсаткичлари қуйидагича:

  •  юридик —70 фоиз,
  •  ўрта махсус тиббий таълим — 67 фоиз,
  •  оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — 65 фоиз,  
  •  қолган йўналишлар бўйича — 62 фоиздан 13 фоизгача.

Шунингдек, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 88 фоизи бирламчи тиббий ёрдам ва тез тиббий ёрдам йўналишларига оид.

    Бошқа янгиликлар